1. Бош саҳифа
  2. Ёрдам маркази
  3. Word плагини
  4. Муаммолар ечими
Word плагини

Word плагини: муаммоларни ҳал қилиш

Кўп учрайдиган муаммолар ечими: ёрлиқ ёки тугмалар йўқ, фаоллаштириш хатолари, Word плагинни ўчирган, ўгириш ва имло саволлари, янгиланиш ва алоқа.

Янгиланган:

Муаммоингизга мос саволни очинг. Ечим топилмаса, саҳифа охиридаги қўллаб-қувватлаш хизматига ёзинг — қайси маълумотларни юбориш кераклиги ҳам ўша ерда.

Matn tahriri ёрлиғи кўринмаяпти

Плагинни ўрнатдим, лекин Word’да Matn tahriri ёрлиғи йўқ

Қуйидаги қадамларни тартиб билан бажаринг — ҳар биридан кейин Word’ни қайта очиб текширинг:

  1. Word’ни тўлиқ қайта ишга туширинг

    Барча Word ойналарини ёпинг. Вазифалар диспетчерида (Ctrl+Shift+Esc) WINWORD.EXE қолмаганига ишонч ҳосил қилинг, сўнг Word’ни қайта очинг.

  2. Плагин Word’да ёқилганини текширинг

    Word’да File → Options → Add-ins (Файл → Параметры → Надстройки) ни очинг. Пастдаги Manage рўйхатида COM Add-ins ни танлаб, Go ни босинг ва UzOffice Word Add-In белгиланганини текширинг. Сўнг Disabled Items ни танланг: рўйхатда UzOffice бўлса, уни белгилаб Enable ни босинг.

  3. UzOffice — plaginni tiklash ёрлиғини ишга туширинг

    Word’ни ёпинг. Старт менюсида UzOffice Word Add-In папкасидаги UzOffice — plaginni tiklash ёрлиғини очинг. У плагинни Word’да қайта рўйхатдан ўтказади, Word уни қайта ўчириб қўймаслигини таъминлайди ва имзо сертификатларини қайта ўрнатади. Администратор ҳуқуқи керак эмас.

  4. VSTO Runtime’ни текширинг

    Тиклаш ойнасида DIQQAT: VSTO Runtime hali ham o'rnatilmagan ёзуви чиқса, кўрсатилган vstor_redist.exe файлини администратор номидан ишга туширинг (сичқончанинг ўнг тугмаси → «Администратор номидан ишга тушириш»), сўнг компьютерни қайта ишга туширинг.

  5. Қайта ўрнатинг

    Ёрдам бермаса, энг сўнгги ўрнатувчини юклаб олиб, Word ёпиқ ҳолда ишга туширинг. Эски версияни ўчириш шарт эмас.

Ўрнатиш охирида «рақамли имзо сертификатлари тўлиқ ўрнатилмади» деган хабар чиқди

Бу одатда корхона гуруҳ сиёсати (Group Policy) сертификат ўрнатишни тақиқлаганини билдиради. Бундай ҳолда Word плагинни юклай олмайди. Тизим администраторига мурожаат қилинг ёки UzOffice — plaginni tiklash ёрлиғини администратор номидан ишга туширинг.

Фақат Yordam ва Litsenziya гуруҳлари кўриняпти

Ёрлиқ бор, лекин ўгириш ва имло тугмалари йўқ

Бу — лицензия фаол эмаслигининг белгиси. Litsenziya тугмасини босиб ҳолатни кўринг:

  • ● Faollashtirilmagan — калит ҳали киритилмаган. Фаоллаштиринг.
  • Tugash sanasi ўтиб кетган — обунани узайтиринг ва янги калит билан фаоллаштиринг.
  • Фаоллаштириб, Word’ни қайта очмагансиз — Word’ни тўлиқ ёпиб, қайта очинг. Гуруҳлар фақат Word ишга тушганда юкланади.
Плагин ишлаб турган эди, тўсатдан тугмалар йўқолди

Плагин ҳар сафар Word очилганда лицензияни текширади. Сервер калитни рад этса — калит сайтда ўчирилган, муддати тугаган, компьютер калитдан узилган ёки ҳисоб блокланган бўлса — плагин функциялари ўчади ва Word’нинг ҳолат сатрида сабаби ёзилади, масалан «❌ Litsenziya faol emas (Expired). Key is expired.». Хабардаги инглизча матннинг маъносини хатолар жадвалидан топинг.

Интернет йўқлиги сабабли плагин ўчмайди: бунда ҳолат сатрида фақат огоҳлантириш чиқади ва плагин ишлашда давом этади.

Фаоллаштириш муаммолари

Faollashtirish ни босганимда хато чиқди

Ҳар бир хабарнинг маъноси ва ечими Фаоллаштириш хатолари жадвалида. Энг кўп учрайдиганлари: калит тўлиқ нусхаланмаган (Invalid API key.), обуна тугаган (Key is expired.) ва интернет ёки прокси муаммоси (Internet mavjud emas yoki serverga ulanib boʻlmadi.).

Device limit reached for this API key. — янги компьютерда фаоллашмаяпти

Калитдаги барча компьютер жойлари банд. Қайси компьютерлар уланганини API калитлари саҳифасида Қурилмаларни кўрсатиш орқали кўринг. Кейин бошқа калитдан фойдаланинг, эски компьютерни узишни қўллаб-қувватлаш хизматидан сўранг ёки калитни алмаштиринг — батафсил: Қурилмалар сони.

Обунани узайтирдим, лекин плагин ҳали ҳам «муддати тугаган» деяпти

Калитнинг муддати у яратилган пайтда белгиланади ва обуна узайтирилганда ўзгармайди. API калитлари саҳифасида янги калит яратинг ва уни Word’даги Litsenziya ойнасида фаоллаштиринг. Батафсил: Муддат тугаши ва узайтириш.

Word плагинни ўчириб қўйди

Word «плагин муаммо туғдирди» деб уни ўчирди ёки плагин Disabled Items рўйхатига тушди

Word ишга тушишда хато берган плагинларни автоматик ўчиради. Қайта ёқиш учун:

  1. Disabled Items рўйхатидан чиқаринг

    File → Options → Add-ins, Manage: Disabled ItemsGo, UzOffice’ни белгилаб Enable ни босинг.

  2. Тиклаш ёрлиғини ишга туширинг

    Word’ни ёпиб, Старт менюсидаги UzOffice — plaginni tiklash ни очинг. У Word плагинни қайта ўчирмаслиги учун ҳимоя ҳам қўяди.

  3. Word’ни қайта очинг

    Муаммо такрорланса, қўллаб-қувватлаш хизматига хато журналини юборинг.

Ўгириш ва форматлаш

Ўгириш натижаси ёқмади. Қандай қайтараман?

Ctrl+Z ни бир марта босинг — бутун ўгириш битта амал сифатида бекор қилинади.

Ҳужжатда ўгирилмаслиги керак бўлган қисмлар бор (инглизча номлар, код, ҳаволалар)

Лентадаги тугмалар бутун ҳужжатни ўгиради. Аралаш ҳужжатда фақат керакли қисмларни белгилаб, ўнг тугма менюси орқали ўгиринг.

Ўнг тугма менюсида ўгириш бандлари йўқ

Бандлар фақат матн белгиланганда чиқади. Фақат курсор турган бўлса ёки белгиланган қисмда ҳарф бўлмаса (рақам, расм), улар кўрсатилмайди. Ҳужжат таҳрирдан ҳимояланган бўлса (Review → Restrict Editing), бандлар ҳам чиқмайди — ҳимояни олиб ташланг.

Форматлаш ўзгариб қолдими?

Ўгириш матнни ҳарф-ҳарф алмаштиради ва форматлашга тегмайди. Агар барибир бирор жой ўзгарган бўлса, Ctrl+Z билан қайтаринг ва ҳужжатни (ёки унинг қисмини) бизга юборинг — бу хато ҳисобланади ва биз уни тузатамиз.

Имло текшируви

Хато сўзлар белгиланмаяпти

Yozish paytida ўчиқ бўлса, сўзлар автоматик текширилмайди — уни ёқинг ёки Xatolarni tekshirish тугмасини босинг. Лотин сўзлари учун имло алифбоси ҳужжатга мослигини ҳам текширинг.

Тўғри сўз хато деб чиқяпти

Уч сабабни текширинг: (1) апостроф нотўғри — Apostroflarni toʻgʻrilash ни босинг; (2) алифбо мос эмас — Imlo: lotin alifbosi менюсида ҳужжат алифбосини танланг; (3) сўз луғатда йўқ — ўнг тугма менюсидан луғатга қўшинг.

Қизил чизиқлар керак эмас ёки тозалангандан кейин ҳам қоляпти

Belgilarni tozalash тугмасини босинг. Кейин ёзган сўзларингиз Yozish paytida ёқилган бўлса яна текширилади — чизиқлар умуман керак бўлмаса, шу белгини олиб ташланг. Чизиқлар файлга ёзилмайди, шунинг учун ҳужжатни бошқа компьютерда очганда улар кўринмайди.

Катта ҳужжат секин очиляпти

Hujjat ochilganda белгисини олиб ташланг — шунда очилишда бутун матн текширилмайди. Керак бўлганда Xatolarni tekshirish ни қўлда босинг.

Word’нинг ўз имло текшируви (инглиз, рус тили) ишламай қолди

Икки хил қизил чизиқ аралашмаслиги учун плагин Word’нинг «ёзиш пайтида имло ва грамматикани текшириш» созламасини ўчиради. Плагинни ўчиргандан кейин уни қайта ёқиш учун: File → Options → Proofing (Файл → Параметры → Правописание) бўлимида Check spelling as you type ва Mark grammar errors as you type белгиларини қўйинг.

Янгиланишлар

Янги версияни қандай ўрнатаман?

Yordam гуруҳидаги Yangilash … (ёки Yangilanishni tekshirish) тугмасини босинг. Янги версия бўлса, қуйидаги ойна очилади:

Yuklab olish ўрнатувчини браузерда очади. Word’ни ёпинг ва файлни ишга туширинг — эски версияни ўчириш шарт эмас.

Батафсил: Плагинни янгилаш.

Yangilanishni tekshirib boʻlmadi деб чиқяпти

Сервер билан алоқа бўлмади. Интернетни текшириб, ойнадаги Qayta urinish тугмасини босинг. Корхона тармоғида uzoffice.uz прокси ёки хавфсизлик девори томонидан тўсилмаганини администратордан сўранг. Энг сўнгги версияни ҳар доим юклаб олиш саҳифасидан ҳам олишингиз мумкин.

Қайси версия ўрнатилганини қандай биламан?

Версия лентадаги гуруҳ номида (Yordam · v2.1.0), Litsenziya ойнасининг пастида (Plagin versiyasi) ва Qoʻllanma ойнасининг пастида кўрсатилади.

Қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат

Ёзинг — иш кунлари жавоб берамиз:

Телефон
+998 99 870 49 26
Бошқа усуллар
Алоқа саҳифаси ёки Word’даги Fikr bildirish тугмаси

Хабарга нималарни қўшиш керак

  • Муаммо тавсифи ва хато хабарининг скриншоти (ҳолат сатридаги хабар ҳам).
  • Windows версияси ва Word версияси (File → Account → About Word).
  • Плагин версияси — Litsenziya ойнасининг пастида.
  • Фаоллаштириш муаммосида — O‘zOffice ҳисобингиз э-почтаси (калитнинг ўзини юборманг).
  • Хато журнали: %LOCALAPPDATA%\UzOfficeWordAddIn\ErrorLog.txt. Уни очиш учун Win+R ни босинг, %LOCALAPPDATA%\UzOfficeWordAddIn ни киритинг ва Enter ни босинг.

Диагностика

Мураккаб ҳолатларда қўллаб-қувватлаш хизмати сизга махсус диагностика воситасини юбориши мумкин. У компьютердаги плагин ҳолатини текширади ва Иш столига UzOffice-Diagnostika.txt ҳисоботини сақлайди — ўша файлни бизга қайтаринг. Администратор ҳуқуқи керак эмас, ҳужжатларингиз матни ҳисоботга кирмайди.

Саволингиз қолдими?

Ёрдам хизмати ўзбек, рус ва инглиз тилларида жавоб беради — одатда шу иш куни ичида.