PowerPoint плагини Word ва Excel плагинлари билан битта ўрнатувчи орқали ўрнатилади ва битта лицензия билан ишлайди. Плагин ҳали ўрнатилмаган бўлса: Плагинларни ўрнатиш. Word ёки Excel’да фаоллаштирган бўлсангиз, PowerPoint’да қайта фаоллаштириш шарт эмас.
Плагин PowerPoint’да нима қилади
Плагин PowerPoint лентасига Word ва Excel’даги билан бир хил Matn tahriri ёрлиғини қўшади. У тақдимотни лотиндан кириллга ва аксинча ўгиради, янги лотин алифбосига ўтказади, слайдлардаги ўзбекча имлони текширади ва апострофларни тўғрилайди. Ўгириш қоидалари ва имло луғати Word плагинидаги билан айнан бир хил.
Matn tahriri ёрлиғи PowerPoint’да
PowerPoint’ни очинг ва лентадаги Matn tahriri ёрлиғини танланг:
| Гуруҳ | Тугма | Нима қилади |
|---|---|---|
| Yozuvni oʻgirish | Танланган қамровдаги матнни лотиндан кириллга ўгиради. | |
Амалдаги лотин ёзувига (O‘, G‘, Sh, Ch) ўгиради. | ||
| Янги лотин алифбосига (Ö, Ğ, Ş, Ç) ўтказади. | ||
| Қамров менюси (Butun taqdimot) | Тугмалар нимага таъсир қилишини танлайди: Belgilangan, Joriy slayd ёки Butun taqdimot; шу ерда Izohlarni (Notes) ham белгиси. | |
| Турли апострофларни тўғри ўзбекча белгиларга алмаштиради. | ||
| Imlo tekshiruvi | Тақдимотдаги хато сўзларни слайдда рангли белгилайди. | |
| Шу тақдимотдаги барча белгиларни олиб ташлайди. Матнга тегмайди. | ||
| Keyingi xato | Кейинги хато сўзни слайдда белгилайди ва жами нечта хато борлигини айтади. | |
| Birma-bir tuzatish | Хато сўзларни алоҳида ойнада кетма-кет кўриб чиқиш. | |
| Belgi rangi | Qizil (стандарт) ёки Sariq. | |
| Yozish paytida | Шакл ёки жадвалга ёзаётганингизда хатолар дарҳол белгиланади. Одатда ёқилган. | |
| Hujjat ochilganda | Тақдимот очилиши билан бутун тақдимот текширилади. Одатда ўчирилган. | |
| Алифбо менюси (Joriy lotin) | Лотин сўзлари қайси алифбо бўйича текширилиши: Joriy lotin, Yangi lotin ёки Ikkala alifbo. | |
| Yordam · v… | Янги версия бор-йўқлигини текширади. | |
| PowerPoint плагини бўйича ички қўлланмани очади. | ||
| Таклиф ёки хато ҳақида ёзиш учун. | ||
| Litsenziya | Лицензия ҳолати ва фаоллаштириш ойнаси. Word ва Excel билан умумий. |
Excel’дан фарқли равишда PowerPoint’да алоҳида «Бекор қилиш» тугмаси йўқ — керак эмас: PowerPoint плагин ўзгаришларини ўзининг Ctrl+Z тарихида сақлайди (батафсил).
Фақат Yordam ва Litsenziya кўриняптими?
Лицензия ҳали фаоллаштирилмаган ёки муддати тугаган. Фаоллаштиринг — тугмалар дарҳол пайдо бўлади. Word ёки Excel’да фаоллаштирган бўлсангиз, PowerPoint’да слайд ёки ойнани алмаштиришингиз билан тугмалар ўзи чиқади.
Тақдимотни ўгириш
-
Қамровни танланг
Yozuvni oʻgirish гуруҳидаги қамров менюсида нимани ўгиришни танланг (батафсил — кейинги бўлимда). Стандарт — Butun taqdimot. Танлов эслаб қолинади.

Қамров менюси. -
Йўналиш тугмасини босинг
Lotin → Kirill,
Kirill → Lotin ёки
Yangi lotin. Lotin → Kirill матн жорий ёки янги лотинда ёзилганини ўзи аниқлайди. -
Натижани кўринг
Ойна пастида қисқа хабар чиқади: нечта слайд ва матн блоки ўзгарди. Натижа ёқмаса — Ctrl+Z ни бир марта босинг.


Ўгирилган матннинг тили ҳам ўзбекча (кирилл ёки лотин) деб белгиланади. Акс ҳолда PowerPoint кирилл матнини русча деб ҳисоблаб, ўз текширувида хато кўрсатарди.
Қамров: нималар ўгирилади
| Танлов | Нима ўгирилади |
|---|---|
| Belgilangan | Белгиланган матн бўлаги, белгиланган шакллар (гуруҳ ва жадвал ичидагилари билан) ёки чапдаги эскизлар панелида белгиланган слайдлар. Ҳеч нарса белгиланмаган бўлса — жорий слайд. |
| Joriy slayd | Очиқ турган слайддаги барча матн: сарлавҳалар, матн майдонлари, шакллар, гуруҳлар, жадваллар, SmartArt. |
| Butun taqdimot (стандарт) | Барча слайдлар, жумладан яширин слайдлар ҳам. |
Маърузачи изоҳлари (Notes)
Izohlarni (Notes) ham белгиланган бўлса (стандарт), слайд остидаги маърузачи изоҳлари ҳам ўгирилади ва имлоси текширилади. Шунда тақдимотни бошқа ёзувга ўтказганда изоҳлар эски ёзувда қолиб кетмайди. Изоҳларга тегмаслик керак бўлса, белгини олиб ташланг.

Бир нечта слайдни ўгириш учун чапдаги эскизлар панелида уларни Ctrl билан белгиланг ва қамровни Belgilangan қилинг.
Форматлаш тўлиқ сақланади
Матн ҳар бир форматлаш бўлаги бўйича ўз жойида алмаштирилади. Шрифт, ўлчам, ранг, қалин ва курсив, ажратиш (highlight), соя ва эффектлар, ҳаволалар, рўйхат белгилари ва текислаш — ҳаммаси ўзгаришсиз қолади. Сўз ичида битта ҳарф бошқа рангда бўлса ҳам, у ўша рангда қолади.
Нималар ўзгармайди
| Нима | Изоҳ |
|---|---|
| Диаграммалар | Диаграмма матни унинг маълумотлар жадвалида сақланади — ўгирилмайди. Ўтказиб юборилган диаграммалар сони хабарда айтилади. |
| Расм, видео, ОЛЕ объектлар | Уларга тегилмайди (расм ичидаги ёзув — бу матн эмас, тасвир). |
| Ҳаволалар | Веб-манзил ва э-почта манзиллари ўгирилмайди, ҳаволанинг ўзи ишлашда давом этади. |
| Слайд намунаси ва макетлар | Намуна (master) ва макет слайдларига тегилмайди — фақат слайдларингиз матни ўгирилади. |
Бекор қилиш (Ctrl+Z)
PowerPoint плагин ўзгаришларини ўзининг Ctrl+Z тарихида сақлайди, шунинг учун алоҳида тугма керак эмас.
- Ўгириш
- Бутун ўгириш, ҳатто юзлаб слайд бўлса ҳам — битта Ctrl+Z.
- Апострофлар
- Битта Ctrl+Z.
- Имло тузатиши
- Ҳар бир тузатиш — алоҳида қадам.
- Сақлаб ёпилгач
- PowerPoint қоидасига кўра Ctrl+Z тарихи тозаланади.
Имло текшируви
Xatolarni tekshirish тақдимотдаги хато сўзларни рангли фон ва тўлқинли чизиқ билан белгилайди — худди Word’дагидек. Слайдни алмаштирсангиз, айлантирсангиз ёки масштабни ўзгартирсангиз, белгилар матн билан бирга силжийди. Бурилган шаклдаги сўз ҳам аниқ белгиланади — белги матн билан бирга бурилади.
mijozar, buyurtamalar ва so‘rovnama хато деб белгиланди.Белгилар фақат экранда
Файлга ва Ctrl+Z тарихига ҳеч нарса ёзилмайди. Белгилар слайд-шоуда, чоп этишда ва PDF’да кўринмайди. Belgilarni tozalash уларни олиб ташлайди.
- Шакл рамкасида
- Вертикал ёзув ёки WordArt эгилиши бўлса, сўз эмас, бутун шакл узуқ-узуқ рамка билан белгиланади.
- Изоҳлардаги хатолар
- Саналади ва Keyingi xato ҳамда Birma-bir tuzatish да кўрсатилади, лекин изоҳлар панелида чизилмайди.
PowerPoint’нинг ўз қизил чизиғи
PowerPoint’нинг ўз имло текшируви ўзбек сўзларини инглизча луғат билан текшириб, деярли ҳар бир сўз остига чизиқ тортарди. Чизиқлар аралашмаслиги учун плагин Word’дагидек PowerPoint’нинг «ёзиш пайтида имлони текшириш» созламасини ўчиради — шунда фақат O‘zOffice белгилари қолади.
Бу фақат дастур созламаси — тақдимот файлига ҳеч нарса ёзилмайди. PowerPoint созламани ишга тушганда ўқийди, шунинг учун ўзгариш PowerPoint кейинги сафар очилганда кучга киради.
Хатоларни тузатиш
Ўнг тугма билан
Белгиланган сўз устида сичқончанинг ўнг тугмасини босинг — менюнинг энг тепасида тўғри вариантлар чиқади. Кераклисини танланг: сўз алмаштирилади, унинг форматлаши сақланади.

mijozar устида ўнг тугма: mijozlar, mijozam, mijoz таклифлари.- Lugʻatga qoʻshish: «…» — сўз шахсий луғатга ёзилади (Word ва Excel билан умумий);
- Eʼtiborsiz qoldirish — сўз бу сеансда хато деб белгиланмайди;
- (taklif yoʻq) — луғатда ўхшаш сўз топилмади.
Кейинги хато
Keyingi xato тугмаси кейинги хато сўзни слайдда белгилайди (тақдимот охиридан яна бошига қайтади) ва жами нечта хато борлигини кўрсатади.
Бирма-бир тузатиш
Birma-bir tuzatish UzOffice — Imlo tekshiruvi ойнасини очади (F7 услубида): бирор нарса белгиланган бўлса — белгилангани, акс ҳолда бутун тақдимот, изоҳлар билан. Тугмалар: Almashtirish, Hammasini almashtirish, Oʻtkazib yuborish, Hammasini oʻtkazish, Lugʻatga qoʻshish.
Автоматик текшириш, белги ранги ва алифбо
- Yozish paytida
- Ёқилган бўлса (стандарт), шакл ёки жадвалга ёзганингизда шу жойдаги хатолар дарҳол белгиланади. Ўчирилса — фақат Xatolarni tekshirish босилганда.
- Hujjat ochilganda
- Ёқилган бўлса, тақдимот очилиши билан ундаги барча хатолар белгиланади (стандарт — ўчиқ).
- Belgi rangi
- Qizil (стандарт) ёки Sariq — слайд фонига қараб қайси бири яхшироқ кўринса. Қизил фонли слайдда сариқ қулайроқ.
- Алифбо менюси
- Joriy lotin, Yangi lotin ёки Ikkala alifbo. Танлов Word ва Excel плагинлари билан умумий. Батафсил: имло алифбоси.
Апострофларни тўғрилаш
Apostroflarni toʻgʻrilash клавиатура апострофи ва унинг вариантларини (' ‘ ’ `) тўғри белгига келтиради: o ва g дан кейин — ʻ, бошқа жойда — тутуқ белгиси ʼ. Танланган қамровда ишлайди, белгилар сони ўзгармайди — форматлаш айнан жойида қолади. Қайтариш — Ctrl+Z.
Фойдали маслаҳатлар
- Клавиатура билан. Alt ни босинг ва Matn tahriri ёрлиғини очинг, сўнг K — Lotin → Kirill, L — Kirill → Lotin, Y — Yangi lotin, T — Xatolarni tekshirish, X — Belgilarni tozalash.
- Икки ёзувдаги тақдимот. Тақдимотни «Сақлаш бошқача» билан нусхаланг ва нусхани ўгиринг — иккала вариант ҳам қўлингизда бўлади.
- Аввал апострофлар, кейин имло. Бошқа манбадан кўчирилган матнда аввал Apostroflarni toʻgʻrilash ни босинг.
- Намойишдан олдин. Keyingi xato билан бутун тақдимотни тез кўздан кечиринг — белгилар слайд-шоуда барибир кўринмайди.
Савол-жавоблар
Ўгириш натижаси ёқмади. Қандай қайтараман?
Ctrl+Z ни бир марта босинг — бутун ўгириш битта қадамда қайтади.
Айрим матнлар ўгирилмади
Улар диаграмма матни (диаграмма маълумотлар жадвалида), расм ичидаги ёзув ёки ОЛЕ объект бўлиши мумкин. Тақдимот «Якуний» деб белгиланган ёки ҳимояланган кўринишда очилган бўлса ҳам уни ўзгартириб бўлмайди — аввал таҳрирлашга рухсат беринг.
Слайд макетидаги (master) матн ўгирилмади
Плагин намуна ва макет слайдларига атайлаб тегмайди. Макетдаги доимий ёзувни Кўриниш → Слайд намунаси режимида қўлда таҳрирланг.
PowerPoint’нинг ўз қизил чизиғи ҳали ҳам чиқяпти
PowerPoint’ни тўлиқ ёпиб, қайта очинг — созлама кейинги ишга туширишдан кучга киради. Лицензия фаол бўлиши керак.
Ўнг тугма менюсида Matn tahriri йўқ
Лицензия фаоллаштирилмаган бўлиши мумкин. Расм ёки диаграмма устида меню чиқмайди — матнли шакл устида босинг.
Тўғри сўз хато деб чиқяпти
Уч сабабни текширинг: (1) апостроф нотўғри — Apostroflarni toʻgʻrilash ни босинг; (2) алифбо мос эмас — алифбо менюсида керакли алифбони танланг; (3) сўз луғатда йўқ — ўнг тугма билан Lugʻatga qoʻshish ни танланг.