Excel плагини Word ва PowerPoint плагинлари билан битта ўрнатувчи орқали ўрнатилади ва битта лицензия билан ишлайди. Плагин ҳали ўрнатилмаган бўлса: Плагинларни ўрнатиш. Word ёки PowerPoint’да фаоллаштирган бўлсангиз, Excel’да қайта фаоллаштириш шарт эмас.
Плагин Excel’да нима қилади
Плагин Excel лентасига Word’даги билан бир хил Matn tahriri ёрлиғини қўшади. У жадвалларни лотиндан кириллга ва аксинча ўгиради, янги лотин алифбосига ўтказади, ўзбекча имлони текширади ва апострофларни тўғрилайди. Ўгириш қоидалари ва имло луғати Word плагинидаги билан айнан бир хил.
Matn tahriri ёрлиғи Excel’да
Excel’ни очинг ва лентадаги Matn tahriri ёрлиғини танланг. Тугмалар тўрт гуруҳга бўлинган:
| Гуруҳ | Тугма | Нима қилади |
|---|---|---|
| Yozuvni oʻgirish | Танланган қамровдаги матнни лотиндан кириллга ўгиради. | |
Амалдаги лотин ёзувига (O‘, G‘, Sh, Ch) ўгиради. | ||
| Янги лотин алифбосига (Ö, Ğ, Ş, Ç) ўтказади. | ||
| Қамров менюси (Joriy varaq) | Тугмалар нимага таъсир қилишини танлайди: Belgilangan kataklar, Joriy varaq ёки Butun kitob. Тугмадаги ёзув ҳозирги танловни кўрсатади. | |
| Турли апострофларни тўғри ўзбекча белгиларга алмаштиради. | ||
| Bekor qilish | Охирги ўгириш ёки апостроф амалини қайтаради. Тугмада амал номи кўринади: Bekor qilish: … | |
| Imlo tekshiruvi | Китобдаги хато сўзларни экранда рангли белгилайди. | |
| Шу китобдаги барча белгиларни олиб ташлайди. Матнга тегмайди. | ||
| Keyingi xato | Фаол катакдан кейинги хатоли катакка ўтади ва варақда жами нечта хатоли катак борлигини айтади. | |
| Birma-bir tuzatish | Хато сўзларни алоҳида ойнада кетма-кет кўриб чиқиш. | |
| Belgi rangi | Qizil (стандарт) ёки Sariq. | |
| Yozish paytida | Катакка матн киритиб Enter босганингизда шу катак дарҳол текширилади. Одатда ёқилган. | |
| Hujjat ochilganda | Китоб очилиши билан бутун китоб текширилади. Одатда ўчирилган. | |
| Алифбо менюси (Joriy lotin) | Лотин сўзлари қайси алифбо бўйича текширилишини танлаш: Joriy lotin, Yangi lotin ёки Ikkala alifbo. | |
| Yordam · v… | Янги версия бор-йўқлигини текширади. Гуруҳ номида ўрнатилган версия кўрсатилади. | |
| Excel плагини бўйича ички қўлланмани очади. | ||
| Таклиф ёки хато ҳақида ёзиш учун. | ||
| Litsenziya | Лицензия ҳолати ва фаоллаштириш ойнаси. Word ва PowerPoint билан умумий. |
Фақат Yordam ва Litsenziya кўриняптими?
Демак, лицензия ҳали фаоллаштирилмаган ёки муддати тугаган. Фаоллаштиринг — тугмалар дарҳол пайдо бўлади. Word ёки PowerPoint’да фаоллаштирган бўлсангиз, Excel’да бошқа китоб ёки катакка ўтишингиз билан тугмалар ўзи чиқади.
Жадвални ўгириш
-
Қамровни танланг
Yozuvni oʻgirish гуруҳидаги қамров менюсини очинг ва нимани ўгиришни танланг (батафсил — кейинги бўлимда). Стандарт — Joriy varaq. Танлов эслаб қолинади.

Қамров менюси. -
Йўналиш тугмасини босинг
Lotin → Kirill,
Kirill → Lotin ёки
Yangi lotin. Lotin → Kirill матн жорий ёки янги лотинда ёзилганини ўзи аниқлайди. -
Натижани текширинг
Excel’нинг пастки ҳолат сатрида нечта катак ва шакл ўзгаргани кўрсатилади. Натижа ёқмаса — Bekor qilish тугмасини босинг.


Катта жадваллар ҳам тез ўгирилади: ўн минглаб катаклар бир неча сонияда тайёр бўлади. Такрорланувчи қийматлар (масалан, бир хил лавозим ёки туман номлари) бир марта ўгирилади.
Қамров: нималар ўгирилади
| Танлов | Нима ўгирилади |
|---|---|
| Belgilangan kataklar | Фақат белгиланган катаклар. Катаклар ўрнига матнли шакл (масалан, матн майдони) белгиланган бўлса — ўша шакл. |
| Joriy varaq (стандарт) | Фаол варақдаги барча матнли катаклар, изоҳлар (notes) ва матнли шакллар. |
| Butun kitob | Китобдаги барча варақлар, жумладан яширин варақлар ҳам. |
Қамров Apostroflarni toʻgʻrilash тугмасига ҳам таъсир қилади.
Фақат битта устунни ўгириш керакми? Устун сарлавҳасини (масалан, B) босинг, сўнг қамровни Belgilangan kataklar қилинг — ёки устун сарлавҳаси устида ўнг тугмани босиб, контекст менюдан ўгиринг.
Нималар ўзгармайди
| Нима | Нега |
|---|---|
| Формулалар | Формула ва унинг натижаси ўгирилмайди — формула ичидаги матнни ўзгартириш уни бузиши мумкин. |
| Сонлар ва саналар | Фақат матнли катаклар ўгирилади. 00125 каби матн кўринишидаги рақамлар матн бўлиб қолади. |
| Форматлаш | Шрифт, ранг, чегаралар ва катак формати сақланади. Катак ичида битта сўз қалин ёки бошқа рангда бўлса ҳам — шундайлигича қолади. |
| Ҳаволалар | Веб-манзил ва э-почта манзиллари ўгирилмайди. |
| Ҳимояланган варақлар | Ўзгартирилмайди — бу ҳақда хабар чиқади. Аввал ҳимояни олиб ташланг. |
| Бошқа объектлар | Диаграммалар, расмлар, SmartArt, йиғма жадваллар (pivot) ва замонавий изоҳлар (threaded comments) ўзгартирилмайди. |
Формула натижасидаги матнни ўгириш керак бўлса, катакни қийматга айлантиринг: нусха олинг ва Махсус қўйиш → Қийматлар билан қўйинг, сўнг ўгиринг.
Варақ номларини ўгириш
Қамров менюсидаги Varaq nomlarini ham oʻgirish белгиланса, Joriy varaq ва Butun kitob қамровида варақ номлари ҳам ўгирилади. Формулалардаги ҳаволаларни Excel ўзи янгилайди.
Вараққа номи матн кўринишида мурожаат қиладиган макрослар ва INDIRECT (ДВССЫЛ) формулалари варақ номи ўзгаргач ишламай қолиши мумкин. Шунинг учун бу банд стандарт ҳолатда ўчиқ. Китобда макрос ёки шундай формулалар бўлса, ёқишдан олдин ўйлаб кўринг.
Бекор қилиш
Excel плагинлар ва макрослар киритган ўзгаришларни ўзининг Ctrl+Z тарихида сақламайди — бу Excel’нинг умумий қоидаси. Шунинг учун лентада алоҳида Bekor qilish тугмаси бор.
-
Тугмани босинг
Ўгириш ёки апострофларни тўғрилашдан кейин натижа ёқмаса, Bekor qilish: … тугмасини босинг.
-
Ҳаммаси жойига қайтади
Ўзгарган катаклар, изоҳлар, шакллар ва варақ номлари олдинги ҳолатига қайтади.
- Фақат охирги амал
- Ҳар янги ўгириш олдингисининг тарихини алмаштиради.
- Қўлда ўзгартирилганлар
- Ўгиришдан кейин сиз қўлда ўзгартирган катакка тегилмайди — ишингиз йўқолмайди.
- Китоб ёпилса
- Тарих тозаланади.
- Жуда катта ҳажм
- 200 000 дан ортиқ катак ўзгарса, хотирани тежаш учун тарих сақланмайди — бу ҳақда олдиндан огоҳлантириш чиқади.
Муҳим китобни бутунлай ўгиришдан олдин унинг нусхасини сақлаб қўйинг — иккала ёзувдаги вариант ҳам керак бўлиб қолиши мумкин.
Имло текшируви
Плагин ўзбекча сўзларни лотин ва кирилл ёзувида текширади. Хато сўз рангли фон ва тўлқинли чизиқ билан белгиланади — худди Word’дагидек.
menijer, mutaxasis, Loyhalar ва Tatilda хато деб белгиланди — катакнинг қолган матни белгисиз.-
«Хатоларни текшириш» ни босинг
Xatolarni tekshirish бутун китобни текширади. Биринчи текширувда луғат юкланиши учун бир-икки сония керак бўлиши мумкин. -
Белгиларни кўринг
Варақни айлантирсангиз ёки масштабни ўзгартирсангиз, белгилар катаклар билан бирга силжийди.
-
Тузатинг
Хато сўз устида ўнг тугмани босинг ва тўғри вариантни танланг — батафсил пастда.
Белгилар фақат экранда
Белгилар файлга, катак форматига ва Ctrl+Z тарихига ёзилмайди. Улар чоп этишда ва PDF’да чиқмайди, китобни бошқа компьютерда очганда кўринмайди ва файлни «ўзгарган» қилмайди. Belgilarni tozalash уларни олиб ташлайди.
Бутун катак рамкада
Баъзи ҳолларда сўзнинг катак ичидаги аниқ ўрнини ҳисоблаб бўлмайди: матн бурилган, «сиғдириш учун кичрайтириш» ёқилган, махсус текислаш ишлатилган ёки шрифтда ўзбекча ҳарфлар йўқ. Шунда сўз эмас, бутун катак узуқ-узуқ рамка билан белгиланади. Қўшни катак матнни тўсиб қўйган бўлса ҳам шундай бўлади. Формула натижалари текширилмайди.
Хатоларни тузатиш
Ўнг тугма билан
Белгиланган сўз устида сичқончанинг ўнг тугмасини босинг. Менюнинг энг тепасида:

menijer устида ўнг тугма: тепада menejer таклифи, пастроқда Matn tahriri банди.| Меню банди | Нима қилади |
|---|---|
| Тўғри вариантлар (5 тагача) | Сўз танланган вариант билан алмаштирилади. Катакдаги қолган матн ва форматлаш сақланади. |
| Lugʻatga qoʻshish: «…» | Сўз шахсий луғатингизга ёзилади. Луғат Word ва PowerPoint плагинлари билан умумий. |
| Eʼtiborsiz qoldirish | Бу сўз Excel ёпилгунча хато деб белгиланмайди. Луғатга ҳеч нарса ёзилмайди. |
| (taklif yoʻq) | Луғатда ўхшаш сўз топилмади. |
Кейинги хато
Keyingi xato тугмаси фаол катакдан кейинги хато сўзли катакка ўтади (варақ охирига етгач, яна бошидан бошлайди) ва варақда жами нечта хатоли катак борлигини кўрсатади. Катта варақларда хатоларни битталаб топишнинг энг тез йўли.
Бирма-бир тузатиш
Birma-bir tuzatish тугмаси UzOffice — Imlo tekshiruvi ойнасини очади (Excel’даги F7 услубида). Бир нечта катак белгиланган бўлса — фақат улар, акс ҳолда бутун варақ текширилади. Ойнада қайси катакдаги сўз экани ва таклифлар кўринади:
- Almashtirish / Hammasini almashtirish — шу жойда ёки ҳамма жойда тўғрилаш;
- Oʻtkazib yuborish / Hammasini oʻtkazish — ўзгартирмасдан кейингисига ўтиш;
- Lugʻatga qoʻshish — сўзни шахсий луғатга ёзиш.
Таклиф бўлмаса, тўғри шаклни Almashtirish: майдонига ўзингиз ёзишингиз мумкин.
Автоматик текшириш ва белги ранги
- Yozish paytida
- Ёқилган бўлса (стандарт), катакка матн киритиб Enter босганингизда шу катакдаги хатолар дарҳол белгиланади. Ўчирилса — фақат Xatolarni tekshirish босилганда.
- Hujjat ochilganda
- Ёқилган бўлса, китоб очилиши билан ундаги барча хатолар белгиланади (стандарт — ўчиқ). Кейинги очиладиган китобларга таъсир қилади.
- Belgi rangi
- Qizil (стандарт) ёки Sariq — жадвал рангларига қараб қайси бири яхшироқ кўринса.
Иккала белги ҳам ўчиқ бўлса ва Xatolarni tekshirish босилмаган бўлса, имло қатлами умуман ишламайди ва Excel’ни секинлаштирмайди.
Имло: лотин алифбоси
Imlo tekshiruvi гуруҳидаги алифбо менюси лотин сўзлари қайси алифбо бўйича текширилишини танлайди: Joriy lotin (Oʻ, Gʻ, Sh, Ch, стандарт), Yangi lotin (Ö, Ğ, Ş, Ç) ёки Ikkala alifbo. Танлов Word ва PowerPoint плагинлари билан умумий — бир жойда ўзгартирсангиз, ҳаммасида ўзгаради. Батафсил: Word’даги имло алифбоси.
Апострофларни тўғрилаш
Apostroflarni toʻgʻrilash клавиатура апострофи ва унинг вариантларини (' ‘ ’ `) ўзбек имлосидаги тўғри белгига келтиради: o ва g дан кейин — ʻ (oʻ, gʻ), бошқа жойда — тутуқ белгиси ʼ (maʼno).
Тугма танланган қамровда ишлайди. Белгилар сони ўзгармайди, шунинг учун катак ичидаги форматлаш айнан жойида қолади. Натижани Bekor qilish билан қайтариш мумкин.
Имло текшируви тўғри сўзни хато деб кўрсатса, аввал шу тугмани босинг — кўпинча сабаб нотўғри апострофда.
Фойдали маслаҳатлар
- Клавиатура билан. Alt ни босинг — лентада ҳарфлар чиқади. Matn tahriri ёрлиғини очинг, сўнг K — Lotin → Kirill, L — Kirill → Lotin, Y — Yangi lotin, T — Xatolarni tekshirish, X — Belgilarni tozalash.
- Аввал апострофлар, кейин имло. Бошқа манбадан олинган жадвалда аввал Apostroflarni toʻgʻrilash ни босинг.
- Аралаш жадвал. Инглизча номлар, кодлар ёки артикуллар бор устунларни ўгирмаслик учун керакли устунларни белгилаб, Belgilangan kataklar қамровида ўгиринг.
- Ҳисобот шаблонлари. Формулалар ўзгармагани учун шаблонни ўгиргандан кейин ҳисоб-китоблар аввалгидек ишлайди.
- Ички қўлланма.
Qoʻllanma Excel’дан чиқмасдан қисқа йўриқномани очади.
Савол-жавоблар
Ctrl+Z ўгиришни қайтармаяпти
Бу Excel’нинг қоидаси: плагин ва макрос ўзгаришлари унинг тарихига тушмайди. Лентадаги Bekor qilish тугмасини босинг — у охирги ўгиришни тўлиқ қайтаради.
Айрим катаклар ўгирилмади
Улар формула бўлиши мумкин (формула натижаси ўгирилмайди) ёки варақ ҳимояланган. Қамровни ҳам текширинг: Belgilangan kataklar танланган бўлса, фақат белгиланган жой ўгирилади.
Диаграмма сарлавҳаси ёки йиғма жадвал ўгирилмади
Диаграммалар, йиғма жадваллар, SmartArt ва расмлар ўзгартирилмайди. Диаграмма ўз маълумотларини катаклардан олса, катакларни ўгирганингизда диаграмма ёзувлари ҳам янгиланади.
Ўнг тугма менюсида Matn tahriri йўқ
Лицензия фаоллаштирилмаган бўлиши мумкин ёки катак таҳрирлаш режимида. Аввал Enter ни босинг, сўнг қайта уриниб кўринг.
Тўғри сўз хато деб чиқяпти
Уч сабабни текширинг: (1) апостроф нотўғри — Apostroflarni toʻgʻrilash ни босинг; (2) алифбо мос эмас — алифбо менюсида керакли алифбони танланг; (3) сўз луғатда йўқ — ўнг тугма билан Lugʻatga qoʻshish ни танланг.
Белги сўз остида эмас, бутун катак атрофида чиқяпти
Бу нормал ҳолат: сўзнинг аниқ ўрнини ҳисоблаб бўлмаганда (бурилган матн, махсус текислаш, баъзи шрифтлар) бутун катак рамка билан белгиланади. Катакни танлаб, Birma-bir tuzatish билан тузатинг.
Имло белгилари файлда сақланиб қоладими?
Йўқ. Белгилар фақат сизнинг экранингизда чизилади. Файлни бошқа одамга юборсангиз ёки чоп этсангиз, улар кўринмайди.