1. Бош саҳифа
  2. Ёрдам маркази
  3. Сават
Ҳужжат ва жадваллар

Сават: файлларни тиклаш ёки бутунлай ўчириш

Ҳужжатни адашиб ўчирдингизми? У тикламагунингизча ёки бутунлай ўчирмагунингизча Саватда туради. Сават қандай ишлаши ва чегараларга таъсири ҳақида.

Янгиланган:

Файлни ўчириш

  1. Файлни топинг

    Чап менюда Ҳужжатлар ёки Жадвалларни очинг.

  2. Унинг менюсини очинг

    Файл қаторининг охиридаги тугмасини босинг.

  3. “Ўчириш”ни танланг

    Тасдиқланг. Файл рўйхатдан йўқолади ва Саватга ўтади — у ҳали ўчиб кетмаган.

Бошқа одам сизга улашган файлни ўчирсангиз, у фақат сизнинг рўйхатингиздан олиб ташланади — эгасининг файлига тегилмайди ва у Саватингизга тушмайди.

Саватни очиш

Чап менюдаги Сават бандини босинг. У ерда ўчирилган ҳужжат ва жадваллар ўчирилган санаси билан кўрсатилади, юқорида қидирув майдони бор.

O‘zOffice “Сават” саҳифаси: “Тиклаш” ва “Бутунлай ўчириш” тугмалари билан ўчирилган файллар
Сават: ҳар бир қаторда “Тиклаш” ва “Бутунлай ўчириш” тугмалари бор.

Файлни тиклаш

Файл ёнидаги Тиклаш тугмасини босинг. У бутун мазмуни билан ўз бўлимига — Ҳужжатлар ёки Жадвалларга қайтади. Файл улашилган бўлса, ўша одамларнинг ҳуқуқи ҳам қайта тикланади.

Бутунлай ўчириш

Файл ёнидаги Бутунлай ўчириш белгисини босинг ва тасдиқланг. Файл улашиш созламалари билан бирга сервердан ўчирилади.

Буни ортга қайтариб бўлмайди

Бутунлай ўчирилган файлни тиклаб бўлмайди — на сизга, на қўллаб-қувватлаш хизматига. Иккилансангиз, аввал нусхасини юклаб олинг.

Саватни бўшатиш

Саҳифа юқорисидаги Саватни бўшатиш тугмаси Саватдаги ҳамма нарсани бир йўла бутунлай ўчиради. Тасдиқлаш сўралади; бу амални ҳам ортга қайтариб бўлмайди.

Сават ва чегаралар

Сақлаш жойи
Саватдаги файллар жой эгаллашда давом этади ва сақлаш ҳажмига ҳисобланади.
Файллар сони
Саватдаги файллар ҳужжат ва жадваллар сони чегарасига ҳисобланмайди.

Яъни файлни ўчириш янги файл учун дарҳол ўрин бўшатади, аммо сақлаш жойини бўшатиш учун файлни бутунлай ўчириш ёки Саватни бўшатиш керак.

Кўп бериладиган саволлар

Саватдаги файллар ўз-ўзидан ўчиб кетадими?

Йўқ. Улар сиз бутунлай ўчирмагунингизча ёки Саватни бўшатмагунингизча Саватда туради.

Саватдаги файлни очса бўладими?

Йўқ. Аввал уни тикланг — кейин одатдагидек очилади.

Саватимни бошқалар кўра оладими?

Йўқ. Саватда фақат сиз ўчирган файллар туради ва уни фақат сиз кўрасиз.

Саволингиз қолдими?

Ёрдам хизмати ўзбек, рус ва инглиз тилларида жавоб беради — одатда шу иш куни ичида.