Ўгиришнинг уч усули
| Восита | Нима учун қулай | Нархи |
|---|---|---|
| Онлайн ўгиргич | 10 000 белгигача қисқа матнлар: жойлаштиринг, ўгиринг, нусхаланг. | Бепул, рўйхатдан ўтмасдан |
| Матн муҳаррири (Таҳлил & Таржима ёрлиғи) | Форматлаш, жадваллар ва колонтитуллари бор бутун ҳужжатлар. | O‘zOffice ҳисобингизга киради |
| Office плагинлари | Тўғридан-тўғри Windows’даги Word, Excel ва PowerPoint’да ишлаш. | Калит керак: 7 кунлик синов, кейин обуна |
Бепул онлайн ўгиргич
Кирилл ↔ лотин ўгиргични очинг — ҳисоб керак эмас.
-
Матнни жойлаштиринг ёки ёзинг
10 000 белгигача. Манба алифбоси автоматик аниқланади — ҳатто матнда кирилл ва лотин аралаш бўлса ҳам.
-
Қайси алифбога ўгиришни танланг
Кирилл, Лотин (амалдаги) ёки Янги лотин (
Ö Ğ Ş Ç). Натижа ёзишингиз билан пайдо бўлади. -
Натижани олинг
Нусхалашни босинг ёки
.txtфайл сифатида сақлаш учун Юклаб олишни босинг.
Матнингиз сақланмайди — у фақат ўгириш учун ишлатилади.
Матн муҳарририда ўгириш
Ҳужжатни очинг ва Таҳлил & Таржима ёрлиғига ўтинг:
| Тугма | Нима қилади |
|---|---|
| Л-К | Бутун ҳужжат: лотин → кирилл. |
| К-Л | Бутун ҳужжат: кирилл → амалдаги лотин. |
| Янги лотин | Бутун ҳужжат → янги лотин алифбоси (Ö Ğ Ş Ç). |
| Апострофларни тўғрилаш | o‘ g‘ ва ’ тутуқ белгисини меъёрга келтиради. |
Тугмалар бутун ҳужжатни ўгиради: асосий матн, юқори ва пастки колонтитуллар, саҳифа ости ва ҳужжат охиридаги изоҳлар, шарҳлар ва матн майдонлари.
Матннинг фақат бир қисмини ўгириш
Матнни белгиланг
Сўз, жумла ёки бир неча хат боши.
Белгиланган жойни ўнг тугма билан босинг
Менюдан керакли ўгиришни танланг. Фақат белгиланган матн ўзгаради.
Лотин → кирилл
Бу ҳарфма-ҳарф алмаштириш эмас: ўгиргич ўзбек имло қоидаларига амал қилади. Масалан, sh ва ch — ш ва ч, o‘ ва g‘ — ў ва ғ бўлади, ye, yo, yu, ya эса қоида талаб қилган жойда е, ё, ю, я га айланади. s’h бирикмаси (Is’hoq сўзидагидек) тўғри равишда икки ҳарф бўлиб қолади: сҳ.
Кирилл → лотин
Лотинда йўқ ҳарфлар қоида бўйича ўгирилади: ц, сўз бошидаги е, юмшатиш белгиси ь ва айириш белгиси ъ (у ’ тутуқ белгисига айланади). Натижада ўхшаш белгилар эмас, тўғри o‘ g‘ белгилари ишлатилади.
Янги лотин алифбоси
Янги лотин тугмаси (ва онлайн ўгиргичдаги худди шундай танлов) матнни янгиланган алифбога ўтказади — унда тўртта ҳарф ўзгаради:
| Амалдаги лотин | Янги лотин | Кирилл |
|---|---|---|
O‘ o‘ | Ö ö | Ў ў |
G‘ g‘ | Ğ ğ | Ғ ғ |
Sh sh | Ş ş | Ш ш |
Ch ch | Ç ç | Ч ч |
Янги таҳрир — 28 ҳарф ва 1 тутуқ белгиси — Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-1184-сон Қонуни билан белгиланган ва 2027 йил 22 апрелдан кучга киради (Қонун матни lex.uz’да). Амалдаги лотинда расмийлаштирилган ҳужжатлар кучда қолади.
Имло текшируви исталган алифбо бўйича ишлаши мумкин — ўша ёрлиқда Имло: амалдаги лотин, Имло: янги лотин ёки Имло: иккала алифбони танланг.
Апострофларни тўғрилаш
Турли клавиатураларда o‘, g‘ ва тутуқ белгиси ҳар хил терилади — ', `, ʻ ёки ʼ кўринишида. Бу имло текшируви ва қидирувга халақит беради. Апострофларни тўғрилаш уларнинг барчасини тўғри белгиларга алмаштиради: o ва g дан кейин ‘, қолган барча ҳолатларда ’ (ma’lumot).
Нималар ўзгармайди
Фақат ҳарфлар ўзгаради. Шрифтлар, ўлчамлар, ранглар, қалин ва курсив, сарлавҳалар, рўйхатлар, жадваллар, расмлар ва саҳифа тартиби аввалгидек қолади.
Ҳужжатда русча ёки инглизча парчалар бўлса, бошқа тилларга тегмаслик учун фақат ўзбекча қисмларни ўнг тугма менюси орқали ўгиринг.
Word, Excel ва PowerPoint’да
O‘zOffice плагинлари Windows’даги Word, Excel ва PowerPoint’га худди шу ўгириш, янги алифбо, апострофларни тўғрилаш ва ўзбекча имло текширувини қўшади: Word’да — бутун ҳужжат, Excel’да — катаклар (формулалар ўзгармайди), PowerPoint’да — слайдлар ва изоҳлар. Плагин ҳисобингиздаги API калити билан фаоллаштирилади: 7 кунлик синов муддатига битта калит киради, ундан кейин обуна керак.
Кўп бериладиган саволлар
Бу таржимами?
Йўқ. Сўзлар ўзбекча қолади, фақат алифбо ўзгаради.
Ўгиришни бекор қилса бўладими?
Матнни қарама-қарши тугма билан қайта ўгиринг — масалан, Л-К дан кейин К-Л. Ишончингиз комил бўлмаса, ўгиришдан олдин ҳужжат нусхасини юклаб олинг.
Онлайн ўгиргич матнимни сақлайдими?
Йўқ. Матн серверга фақат ўгириш учун юборилади ва ҳеч қаерда сақланмайди.