1. Бош саҳифа
  2. Ёрдам маркази
  3. Ҳужжат шаблонлари
Ҳужжат ва жадваллар

Ҳужжат шаблонлари: тайёр намуналардан фойдаланиш

Ариза, хат, буйруқ, далолатнома ва бошқа кундалик ҳужжатларнинг лотин ва кирилл ёзувидаги тайёр шаблонлари. Бўш шаблон ва тўлдирилган намуна фарқи, уларни юклаб олиш ва онлайн тўлдириш.

Янгиланган:

Ҳужжат шаблонлари нима

O‘zOffice’да иш юритишда энг кўп керак бўладиган ҳужжатларнинг тайёр шаблонлари бор: аризалар, тушунтириш хати, маълумотнома, объективка, резюме, расмий хатлар, буйруқ, баённома, далолатномалар, ишончнома ва тилхатлар. Ҳар бир шаблон:

  • лотин ва кирилл ёзувида тайёр;
  • тўлдирилган намунаси билан келади — ҳужжат қандай ёзилишини кўрасиз;
  • DOCX форматида: O‘zOffice муҳарририда ҳам, Microsoft Word’да ҳам очилади.
Очиқ каталог
/hujjat-namunalari — барча шаблонлар рўйхати ва намуналари.
Бошқарув панели
Чап менюдаги Шаблонлар бўлими — нусхани бир босишда ҳужжатларингизга қўшиш.
Ким кўра олади
Бир нечта машҳур намуна — ҳамма; қолганлари — рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар.
Юклаб олиш ва тўлдириш
Фаол обуна билан (рўйхатдан ўтгач 7 кунлик бепул синов берилади).

Бўш шаблон ва тўлдирилган намуна

Ҳар бир шаблоннинг икки кўриниши бор:

Бўш шаблон

Тўлдириш керак бўлган жойлар [kvadrat qavs] ичида, сана ва рақамлар учун “___” __________ каби бўш чизиқлар қолдирилган. Айнан шуни юклаб олиб ёки муҳаррирда очиб тўлдирасиз.

Тўлдирилган намуна

Худди шу ҳужжат, лекин ҳамма жойи намунавий маълумотлар билан ёзилган: кимга, кимдан, қайси сана, қандай сўз билан. Ўзингизникини ёзишдан олдин унга қараб чиқинг.

Намуналардаги исм, ташкилот, паспорт, СТИР ва ҳисоб рақамлари хаёлий — улар фақат ҳар бир майдонга нима ёзилишини кўрсатади. Ташкилот номларида атайлаб “Намуна” сўзи ишлатилган.

Маълумотнома (объективка) шаблони бошиданоқ тўлдирилган намуна кўринишида: ундаги маълумотларни ўзингизникига алмаштирасиз.

Очиқ каталогдан фойдаланиш

  1. Каталогни очинг

    Сайтнинг юқори менюсида Ечимлар → Ҳужжат намуналарини танланг ёки /hujjat-namunalari манзилига ўтинг. Керакли ҳужжатни қидирув майдони ёки тоифалар (Аризалар, Кадрлар ва меҳнат, Хатлар, Ташкилий ҳужжатлар, Ишончнома ва тилхатлар) орқали топинг.

  2. Шаблон саҳифасини очинг

    Карточкани босинг. Чап томонда ҳужжатнинг ўзи кўринади: юқоридаги Тўлдирилган намуна / Бўш шаблон тугмалари билан икки кўринишни, Лотин / Кирилл тугмалари билан ёзувни алмаштирасиз.

  3. Юклаб олинг ёки онлайн тўлдиринг

    Бўш шаблонни юклаб олиш ва Намунани юклаб олиш тугмалари DOCX файлни беради, Онлайн тўлдириш эса нусхани O‘zOffice ҳужжатларингизга қўшиб, муҳаррирда очади. Иккаласи ҳам ҳисобингизга кирган ва обунангиз фаол бўлса ишлайди.

Очиқ ва ёпиқ шаблонлар

Бир нечта машҳур намуна (масалан, умумий ариза, ишга қабул аризаси, тушунтириш хати) ҳамма учун тўлиқ очиқ. Қолган шаблонларда рўйхатдан ўтмаган меҳмон фақат номи, тавсифи ва тўлдириш маслаҳатларини кўради — Рўйхатдан ўтганлар учун белгиси шуни билдиради. Бепул рўйхатдан ўтсангиз, барча шаблонлар тўлиқ очилади.

Саҳифанинг пастида ҳужжатнинг тўлиқ матни ҳам бор — Нусха олиш тугмаси билан уни исталган жойга қўйишингиз мумкин.

Бошқарув панелида шаблондан ҳужжат яратиш

  1. Шаблонлар бўлимини очинг

    Чап менюдаги Шаблонларни босинг. Ҳужжатлар саҳифасида ҳам энг кўп ишлатиладиган шаблонлар қатори ва Барча шаблонлар тугмаси бор.

  2. Кўриб чиқинг

    Карточкадаги Кўриш тугмаси ҳужжатни тўлиқ очади. Юқоридаги Ёзув алмаштиргичи билан лотин ёки кирилл нусхани танланг — танлов кейинги сафар ҳам эслаб қолинади.

  3. “Фойдаланиш”ни босинг

    Шаблоннинг нусхаси ҳужжатларингизга қўшилади ва дарҳол муҳаррирда очилади. Асл шаблон ўзгармайди — ундан исталганча фойдаланишингиз мумкин.

Шаблондан яратилган ҳужжат оддий ҳужжат каби ҳисобланади: у тарифингиздаги ҳужжатлар сони ва сақлаш жойи чегарасига киради.

Шаблонни тўғри тўлдириш

  • [Kvadrat qavs] ичидаги матнни қавслари билан бирга ўчириб, ўрнига ўз маълумотингизни ёзинг.
  • Кимга ёзилаётганини (ташкилот, лавозим, Ф.И.Ш.) юқори ўнг бурчакда, “…га” қўшимчаси билан кўрсатинг.
  • Лавозим ва бўлим номини штат жадвалидагидек айнан ёзинг; суммаларни рақам ва сўз билан ёзинг.
  • Сана ва имзо одатда қўлда қўйилади — чоп этгандан кейин.
  • Тайёр ҳужжатни муҳаррирдан DOCX қилиб юклаб олинг ёки тўғридан-тўғри чоп этинг (тарифингизда бўлса, PDF ҳам).

Бу умумий намуналар

Шаблонларда қонун моддаларига ҳавола атайлаб берилмаган. Кўчмас мулк, автомобил ёки банк билан боғлиқ ишончнома каби айрим ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш керак — бундай ҳолларда мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Лотин ёки кирилл

Ҳар бир шаблон ва намуна иккала ёзувда алоҳида тайёрланган — ўгиришнинг ҳожати йўқ, фақат керакли ёзувни танланг. Ўзингиз ёзган матнни бошқа ёзувга ўтказиш учун муҳаррирдаги ўгириш воситасидан ёки лотин–кирилл ўгирувчисидан фойдаланинг.

Менинг шаблонларим

Тайёр шаблонлардан ташқари ўзингизнинг шаблонларингизни ҳам сақлаш мумкин: ташкилот бланкаси, шартнома ёки доим тўлдирадиган бошқа ҳужжат. Улар фақат сизга кўринади.

  1. Бўлимни очинг

    Чап менюдаги Менинг шаблонларим бўлимини босинг.

  2. Шаблон қўшинг

    Шаблон қўшиш тугмасини босинг ва файлни Компьютердан юкланг ёки Ҳужжатларимдан танланг. Word файллари қабул қилинади: .docx, .dotx, .doc, .rtf, .odt — 15 MB гача. Ҳужжатлар рўйхатида DOCX ҳужжат менюсидаги Шаблон сифатида сақлаш банди ҳам шу ойнани очади.

  3. Ундан ҳужжат яратинг

    Шаблон карточкасидаги Янги ҳужжат тугмаси шаблон нусхасидан янги ҳужжат яратади. Асл шаблон ўзгармайди.

Ҳар бир файл сақлашдан олдин текширилади: макросли ёки очилганда интернетдан нимадир юклайдиган ҳужжатлар қабул қилинмайди. Ҳисобда 200 тагача шаблон сақлаш мумкин; улар тарифингиздаги диск ҳажмига киради ва фаол обуна талаб қилади.

Word плагинида

Барча тайёр шаблонлар ва ҳисобингиздаги шахсий шаблонлар O‘zOffice Word плагинининг ён панелида ҳам бор: Matn tahriri → Hujjat shablonlari. У ерда шаблонни янги ҳужжат сифатида очиш ёки курсор турган жойга қўйиш, очиқ ҳужжатни шаблон сифатида сақлаш мумкин. Батафсил: Word плагинида ҳужжат шаблонлари.

Кўп бериладиган саволлар

Шаблонни юклаб олиш учун нима керак?

O‘zOffice ҳисоби ва фаол обуна. Рўйхатдан ўтгач 7 кунлик бепул синов берилади — шу даврда ҳам барча шаблонларни юклаб олиш ва онлайн тўлдириш мумкин. Обунасиз фақат шаблонларни кўриш мумкин.

Шаблонни Microsoft Word’да таҳрирласа бўладими?

Ҳа, файллар оддий DOCX. Word’да ўзбекча имло текшируви ва лотин–кирилл ўгириши керак бўлса, O‘zOffice плагинини ўрнатинг.

Керакли шаблон йўқ бўлса-чи?

Энг яқин шаблонни олинг ва матнини ўзгартиринг ёки бўш ҳужжат яратинг. Қайси шаблон кераклигини қўллаб-қувватлаш хизматига ёзиб қолдиринг — каталог тўлдириб борилади.

Шаблонни ўзгартирсам, асл нусха ҳам ўзгарадими?

Йўқ. “Фойдаланиш” ёки “Онлайн тўлдириш” ҳар сафар шаблоннинг янги нусхасини яратади; сиз фақат ўз нусхангизни таҳрирлайсиз.

Саволингиз қолдими?

Ёрдам хизмати ўзбек, рус ва инглиз тилларида жавоб беради — одатда шу иш куни ичида.