O‘zOffice нималар қила олади
O‘zOffice — ўзбек тили учун онлайн офис. Қуйида бугун ишлаётган барча имкониятларнинг тўлиқ рўйхати — браузерда ва Microsoft Word плагинида.
Онлайн матн муҳаррири
Браузердаги тўлиқ матн процессори, таниш лента билан — кундалик ўзбекча ҳужжатлар учун Microsoft Word’га муқобил.
-
Форматлаш ва саҳифа Шрифтлар, услублар, рўйхатлар, жадваллар, расмлар, колонтитуллар ва саҳифа созламалари — «Бош», «Қўшиш», «Саҳифа» ва «Ҳаволалар» варақларида.
-
Файлларни очиш ва юклаб олиш Компютердан DOCX, RTF, TXT ва HTML файлларни очинг; ҳужжатни DOCX, RTF, TXT ёки HTML форматида юклаб олинг.
-
Муҳаррирнинг ўзида ўгириш Лентадаги алоҳида варақ бутун ҳужжатни лотин→кирилл, кирилл→лотин ёки 2026 алифбосига ўгиради; ўнг тугма билан фақат белгиланган қисм ўгирилади.
-
Апострофларни тузатиш Битта тугма лотин матнидаги o‘, g‘ ҳарфлари ва ma’no каби сўзлардаги нотўғри апострофларни тўғри белгига алмаштиради.
-
Чоп этиш ва шаблонлар Тўғридан-тўғри браузердан чоп этинг; бўш саҳифадан ёки тайёр резюме (CV) шаблонидан бошланг.
-
Автотузатиш ва хатчўплар Одатий ёзиш хатолари автоматик тузатилади; хатчўплар узун ҳужжатларда ҳаракатланишни осонлаштиради.
-
Автосақлаш Ёзишни тўхтатганингиздан бир неча сония ўтиб ҳужжат ўзи сақланади; номи ёнида «Сақланди 14:32» кўринади. Ctrl+С дарҳол сақлайди. Тарифингизга боғлиқ.
-
PDF’га экспорт «Файл» варағидаги «PDF юклаб олиш» жорий матндан кирилл ва ‘ ъ белгилари тўғри чиқадиган PDF яратади. Тарифингизга боғлиқ.
Онлайн электрон жадвал муҳаррири
Ҳисоб-китоб, рўйхат ва ҳисоботлар XLSX’да — Excel форматида — ҳеч нарса ўрнатмасдан.
-
Формула ва функциялар Алоҳида «Формулалар» варағи ва стандарт функциялар кутубхонаси: йиғинди, ўртача, қидирув, саналар ва бошқалар.
-
Диаграммалар Маълумотларингиздан диаграмма қўшинг ва унинг кўринишини созланг.
-
Саралаш, фильтр ва жадваллар Саралаш, фильтрлаш ва диапазонни жадвал сифатида форматлаш учун «Маълумотлар» ва «Жадвал» варақлари.
-
Excel билан мос файллар Жадваллар XLSX’да сақланади ва юклаб олинади, Microsoft Excel’да очилади; чоп этиш ҳам бор.
-
Автосақлаш Ўзгаришлар тўхтаганингиздан бир неча сония ўтиб автоматик сақланади; Ctrl+С дарҳол сақлайди. Тарифингизга боғлиқ.
-
PDF’га экспорт Жадвални чоп этиш ёки юбориш учун PDF қилиб юклаб олинг — XLSX’дан ташқари. Тарифингизга боғлиқ.
Лотин ↔ кирилл ўгириш
Ўгириш механизми ҳарфма-ҳарф жадвалга эмас, ўзбек имло қоидаларига таянади — шунинг учун «маъно», «шаҳри», «йўл» каби сўзлар тўғри чиқади.
-
Бепул онлайн ўгирувчи Бир мартада 10 000 белгигача, рўйхатдан ўтмасдан; натижа ёзиш билан янгиланади, уни нусхалаш ёки .txt қилиб сақлаш мумкин. Матнингиз сақланмайди.
-
Ёзувни автоматик аниқлаш Манба ёзув автоматик аниқланади, жумладан лотин ва кирилл аралаш матнда ҳам.
-
Янги 2026 лотин алифбоси Матнни Ö, Ğ, Ş ва Ç ҳарфлари бор янги алифбога ўгиринг — онлайн, муҳаррирда ва Word’да.
-
Бутун ҳужжат, форматлаш сақланади Ҳужжатнинг асосий матни, колонтитуллари, изоҳлари, якуний изоҳлари, шарҳлари ва матн блоклари тўлиқ ўгирилади.
Ўзбекча имло текшируви
Ўзимизнинг ўзбекча луғатларимиз қўшимчаларни танийди, шунинг учун тўғри қўшимча олган сўзлар хато деб белгиланмайди.
-
Лотин ва кирилл Иккала ёзув учун алоҳида луғатлар; лотин учун амалдаги алифбо, 2026 алифбоси ёки автоматик режимни танлайсиз.
-
Ёзиш пайтида Хатолар ёзиш пайтидаёқ тагига чизилади; ўнг тугма бештагача тўғри вариант кўрсатади.
-
Шахсий луғат Ўзингиз ишлатадиган исм ва атамаларни қўшинг — улар энди белгиланмайди; исталган вақтда ўчириш мумкин.
-
Луғат янгиланиши Луғатлар мунтазам тўлдирилади; Word плагини янги версияларни автоматик юклаб олади.
Улашиш ва рухсатлар
Файлларни у ёқдан-бу ёққа юбормасдан ҳамкасбларга ҳужжатга кириш ҳуқуқини беринг.
-
Э-почта ёки телефон орқали Ҳужжатни аниқ бир одамга унинг э-почтаси ёки телефон рақами орқали улашинг.
-
Кўриш ёки таҳрирлаш Фақат кўриш ҳуқуқи борлар ҳужжатни ўқиш режимида кўради; таҳрирловчилар уни ўзгартириб сақлай олади.
-
Ўзгартириш ва бекор қилиш Исталган вақтда одамни кўришдан таҳрирлашга (ёки аксинча) ўтказинг ёки киришни бутунлай бекор қилинг.
Microsoft Word учун плагин
Компютердаги Word’да ишлайдиганлар учун: ўша ўзбекча воситалар Word лентасида. Бу O‘zOffice’нинг қўшимча қисми, алоҳида маҳсулот эмас.
-
Word ичида ўгириш Бутун ҳужжат ёки белгиланган матн: лотин→кирилл, кирилл→лотин ва 2026 алифбосига, форматлаш бузилмасдан.
-
Word’да имло текшируви Бутун ҳужжатни ёки ёзиш пайтида текшириш, ўнг тугмада вариантлар ва лотин алифбосини танлаш.
-
Апострофларни тузатиш Ҳужжатдаги барча o‘, g‘ ва ’ белгиларини битта тугма билан бир хил кўринишга келтиринг.
-
Фаоллаштирилгач интернетсиз ишлайди Ҳисобингиздаги калит билан бир марта фаоллаштиринг — кейин ўгириш ва имло текшируви компьютернинг ўзида ишлайди.
-
Талаблар Windows 10 ёки 11 ҳамда Microsoft Word 2016, 2019, 2021 ёки Microsoft 365 (компьютер версияси). Янгиланишлар автоматик текширилади.
Ҳисоб, хотира ва тўлов
Файлларингизни тартибда сақлаш ва обунани бошқариш учун керакли ҳамма нарса.
-
Сават Ўчирилган файлларни тиклаш, бутунлай ўчириш ёки саватни бирданига тозалаш мумкин.
-
Ҳаракатлар журнали Ҳисобингиздаги амаллар тарихини вақти билан кўринг.
-
Тез кириш Э-почта билан рўйхатдан ўтинг ёки Google ва Telegram орқали киринг.
-
Маҳаллий тўлов Тарифлар сўмда, тўлов Payme ёки Click орқали; банк картасиз 7 кунлик бепул синовдан бошланг.
-
Тўрт тилли интерфейс Ўзбек (лотин), ўзбек (кирилл), рус ва инглиз — муҳаррирларнинг ўзи ҳам.
Веб-платформа ёки Word плагини?
Иккаласи ҳам битта O‘zOffice ҳисобига киради. Қаерда ишлаш қулайлигига қараб танланг — ёки иккаласидан фойдаланинг.
| Имконият | Веб-платформа | Word плагини |
|---|---|---|
| Қаерда ишлайди | Исталган замонавий браузер | Windows’даги Microsoft Word |
| Ўрнатиш | Шарт эмас | Ўрнатувчи (.exe) + калит |
| Матнли ҳужжатлар | Ҳа | Ҳа |
| Электрон жадваллар | Ҳа | Йўқ — фақат Word |
| Лотин ↔ кирилл ва 2026 алифбоси | Ҳа | Ҳа |
| Ўзбекча имло текшируви | Ҳа | Ҳа |
| Апострофларни тузатиш | Ҳа | Ҳа |
| Ҳамкасблар билан улашиш | Ҳа | Word’нинг ўз воситалари билан |
| Интернетсиз | Йўқ | Ҳа, фаоллаштирилгач |