Лотин ↔ кирилл ўгириш
Бутун ҳужжат ёки фақат белгиланган қисм. Сарлавҳа, жадвал, рўйхат, шрифт ва форматлаш ўз ҳолича қолади.
Word лентасидаги «Matn tahriri» ёрлиғи ҳужжатни бир босишда ўгиради, апострофларни тўғрилайди ва ўзбекча имлони текширади. Форматлаш, жадвал ва шрифтлар жойида қолади.
Шу ўрнатувчи Excel ва PowerPoint плагинларини ҳам ўрнатади — лицензия умумий.
Плагинлар Windows компьютери учун. Ҳаволани ўзингизга юборинг — компьютерда икки дақиқада ўрнатасиз.
Бутун ҳужжат ёки фақат белгиланган қисм. Сарлавҳа, жадвал, рўйхат, шрифт ва форматлаш ўз ҳолича қолади.
Word билмайдиган ўзбекча сўзлар тагига чизади ва тўғри вариантни таклиф қилади. Ҳужжат очилганда автоматик текширишни ёқиб қўйиш мумкин.
Лотин матнидаги o‘, g‘ ҳарфлари ва тутуқ белгиси аралашиб кетган бўлса, бутун ҳужжат бўйлаб бир босишда тартибга солади.
Калитни бир марта киритасиз — Excel ва PowerPoint плагинлари ҳам фаоллашади. Янги версия чиққанда плагин ўзи хабар беради.
Катта ҳисоботлар, хатлар ва расмий ҳужжатлар учун: бир босишда ўгиринг, кейин имлони текшириб чиқинг.
Word бўйича қўлланмаЎрнатувчи Word, Excel ва PowerPoint плагинларини бирга ўрнатади. Калитни бирида фаоллаштирсангиз, қолганларида ҳам ишлайди.
Битта ўрнатувчи Word, Excel ва PowerPoint’га бирданига ўрнатади.
Word, Excel ва PowerPoint ёпиқ ҳолда ўрнатувчини ишга туширинг — учала плагин бирга ўрнатилади.
Ўрнатиш бўйича қўлланмаWord, Excel ёки PowerPoint лентасида «Matn tahriri» ёрлиғи пайдо бўлади.
«Litsenziya» тугмасини босинг ва ҳисобингиздаги API калитини қўйинг — битта дастурда фаоллаштириш кифоя.
7 кун бепул синаш Калитни қаердан оламан?Mac, телефон, планшет ва браузердаги Office Online’да ишламайди.
Юклаб олиш ва ўрнатиш бепул. Office’да ишлатиш учун фаол обуна керак — API калити шу обунадан олинади ва учала плагинга етади.
7 кунлик синов
Windows 10 ва 11 даги Word 2016, 2019, 2021 ва Microsoft 365 — компьютерга ўрнатиладиган версия, 32 ва 64 битли.
Йўқ. Ўгириш матнни ҳарф-ҳарф алмаштиради: шрифт, жадвал, сарлавҳа, рўйхат ва бошқа форматлаш ўз жойида қолади.
Ҳа. Матнни белгилаб, сичқончанинг ўнг тугмасини босинг ва меню тепасидаги «Matn tahriri» бандидан йўналишни танланг. Лентадаги тугмалар эса бутун ҳужжатни ўгиради.
Йўқ. Белгилар фақат экранда чизилади: ҳужжат матни ўзгармайди, улар файлга сақланмайди, чоп этишда ва PDF’да чиқмайди, Ctrl+Z’га ҳам таъсир қилмайди.
Йўқ. Битта калит учала плагинга етади: лицензияни Word, Excel ёки PowerPoint’дан бирида фаоллаштирсангиз, қолган иккитасида ҳам фаол бўлади. Битта компьютердаги учала дастур битта қурилма ҳисобланади.
Йўқ, плагинлар фақат Windows’даги Office учун: Mac, телефон, планшет ва браузердаги Office Online’да ишламайди. У ерда O‘zOffice’нинг веб-версиясидан фойдаланинг — у браузерда очилади ва ўша ўгириш ҳамда имло имкониятларини беради.
Юклаб олиш ва ўрнатиш бепул. Office ичида ишлатиш учун O‘zOffice ҳисоби ва фаол обуна керак — API калити шу обуна доирасида берилади. Рўйхатдан ўтганда 7 кунлик синов муддати берилади.