Microsoft Excel учун плагин

Excel учун ўзбекча плагин: жадвалларни лотин↔кириллга ўгиринг

Рўйхатлар, ҳисоботлар ва маълумотномаларни бир босишда бошқа ёзувга ўтказинг. Фақат матн ўзгаради — формула, сон ва саналар жойида қолади; ўзбекча имло эса экранда текширилади.

  • Катаклар, изоҳлар ва шакллар
  • Катаклар, варақ ёки бутун китоб
  • Имло хатолари — экранда
  • Windows 10 / 11
  • Excel 2016 ва ундан янги
  • Версия 2.3.0.0

Шу ўрнатувчи Word ва PowerPoint плагинларини ҳам ўрнатади — лицензия умумий.

Excel’да кириллга ўгирилган ходимлар жадвали ва «Matn tahriri» лентаси
Телефондан кирдингизми?

Плагинлар Windows компьютери учун. Ҳаволани ўзингизга юборинг — компьютерда икки дақиқада ўрнатасиз.

Имкониятлар

Excel лентасида нималар пайдо бўлади

Катаклар, изоҳлар ва шакллар

Катаклар, изоҳлар ва шакллар

Фақат матнли катаклар ўгирилади. Шрифт, ранг, чегара ва катак формати сақланади — катак ичидаги битта қалин сўз ҳам қалинлигича қолади.

Катаклар, варақ ёки бутун китоб

Катаклар, варақ ёки бутун китоб

Қамровни менюдан танлайсиз ва танлов эслаб қолинади. Истасангиз варақ номлари ҳам ўгирилади (стандарт ҳолатда ўчиқ).

Имло хатолари — экранда

Имло хатолари — экранда

Хато сўзлар Word’дагидек рангли тўлқин чизиқ билан белгиланади. Файлга, катак форматига ва чоп этишга ҳеч нарса ёзилмайди.

Ўнг тугмада тўғри вариант

Ўнг тугмада тўғри вариант

Белгиланган сўз устида ўнг тугмани босинг — меню тепасида таклифлар чиқади. Катакдаги қолган матн ва форматлаш сақланади.

Тафсилотлар

Excel учун алоҳида ўйланган

Жадвалда матн формулалар ва рақамлар билан аралаш туради — плагин фақат матнга тегади ва ўзгаришни қайтариш йўлини ҳам беради.

Excel бўйича қўлланма
  • Формула ва унинг натижаси, сон ва саналар ўгирилмайди; «00125» каби матнли рақамлар матнлигича қолади.
  • Изоҳлар (notes) ва матнли шакллар ҳам ўгирилади.
  • Excel’нинг Ctrl+Z тарихи плагин ўзгаришларини сақламайди — шунинг учун лентада «Bekor qilish» тугмаси бор. У охирги ўгиришни қайтаради, кейин қўлда ўзгартирилган катакларга тегмайди.
  • Варақ номларини ўгириш ихтиёрий: номга матн орқали мурожаат қиладиган макрослар ва INDIRECT формулалари ишламай қолиши мумкин, шунинг учун стандарт ҳолатда ўчиқ.
  • Катта жадвалларда ҳам тез: ўн минглаб катаклар бир неча сонияда ўгирилади.
  • Веб-манзил ва э-почталар ўгирилмайди; ҳимояланган варақлар, диаграммалар ва йиғма жадваллар ўзгартирилмайди.

Битта лицензия — учала дастур

Ўрнатувчи Word, Excel ва PowerPoint плагинларини бирга ўрнатади. Калитни бирида фаоллаштирсангиз, қолганларида ҳам ишлайди.

Барча Office плагинлари
Ўрнатиш

Уч қадамда ишга тушади

Битта ўрнатувчи Word, Excel ва PowerPoint’га бирданига ўрнатади.

  1. 1

    Файлни юклаб олинг

    Word, Excel ва PowerPoint ёпиқ ҳолда ўрнатувчини ишга туширинг — учала плагин бирга ўрнатилади.

    Ўрнатиш бўйича қўлланма
  2. 2

    Office дастурини очинг

    Word, Excel ёки PowerPoint лентасида «Matn tahriri» ёрлиғи пайдо бўлади.

  3. 3

    Калитни киритинг

    «Litsenziya» тугмасини босинг ва ҳисобингиздаги API калитини қўйинг — битта дастурда фаоллаштириш кифоя.

    7 кун бепул синаш Калитни қаердан оламан?

Тизим талаблари

  • Windows 10 / 11
  • Office 2016, 2019, 2021 ёки Microsoft 365 (компьютер версияси)
  • .NET Framework 4.8 ва VSTO Runtime — ўрнатувчи ўзи қўяди
  • O‘zOffice ҳисоби ва API калити

Mac, телефон, планшет ва браузердаги Office Online’да ишламайди.

Тарифлар

Плагинлар қайси тарифларда бор

Юклаб олиш ва ўрнатиш бепул. Office’да ишлатиш учун фаол обуна керак — API калити шу обунадан олинади ва учала плагинга етади.

Бепул

7 кунлик синов

0 UZS
Танлаш
  • Word, Excel ва PowerPoint
  • 1 та компьютер
  • 1 та API калит
  • Лотин ↔ кирилл ўгириш
  • Ўзбекча имло текшируви
  • 100 MB диск хотира

Премиум

49 999 UZS / ойига
Танлаш
  • Word, Excel ва PowerPoint
  • 3 та компьютер
  • 1 та API калит
  • Лотин ↔ кирилл ўгириш
  • Ўзбекча имло текшируви
  • 1 GB диск хотира

Корпоратив

99 999 UZS / ойига
Танлаш
  • Word, Excel ва PowerPoint
  • 10 та компьютер
  • 1 та API калит
  • Лотин ↔ кирилл ўгириш
  • Ўзбекча имло текшируви
  • 48.9 GB диск хотира
Савол-жавоб

Кўп сўраладиган саволлар

Формулаларим бузилмайдими?

Йўқ. Фақат матн киритилган катаклар ўгирилади. Формула ва унинг натижаси, сон ва саналарга тегилмайди; «00125» каби матн кўринишидаги рақамлар матнлигича қолади.

Нега Ctrl+Z ўгиришни қайтармайди?

Excel плагинлар ва макрослар киритган ўзгаришларни ўз Ctrl+Z тарихида сақламайди. Шунинг учун лентада «Bekor qilish» тугмаси бор: у охирги ўгиришни қайтаради, кейин сиз қўлда ўзгартирган катакларга эса тегмайди.

Варақ номлари ҳам ўгириладими?

Фақат «Varaq nomlarini ham oʻgirish» белгиланса (стандарт — ўчиқ). Формулалардаги ҳаволаларни Excel ўзи янгилайди, лекин номга матн орқали мурожаат қиладиган макрослар ва INDIRECT формулалари ишламай қолиши мумкин.

Катта жадвалларда секинлашмайдими?

Йўқ. Ўн минглаб катаклар одатда бир неча сонияда ўгирилади. Имло белгилари эса фақат экранда чизилади ва файлни оғирлаштирмайди.

Ҳар бир дастур учун алоҳида лицензия керакми?

Йўқ. Битта калит учала плагинга етади: лицензияни Word, Excel ёки PowerPoint’дан бирида фаоллаштирсангиз, қолган иккитасида ҳам фаол бўлади. Битта компьютердаги учала дастур битта қурилма ҳисобланади.

Телефон ёки Mac’да ишлайдими?

Йўқ, плагинлар фақат Windows’даги Office учун: Mac, телефон, планшет ва браузердаги Office Online’да ишламайди. У ерда O‘zOffice’нинг веб-версиясидан фойдаланинг — у браузерда очилади ва ўша ўгириш ҳамда имло имкониятларини беради.

Плагинлар бепулми?

Юклаб олиш ва ўрнатиш бепул. Office ичида ишлатиш учун O‘zOffice ҳисоби ва фаол обуна керак — API калити шу обуна доирасида берилади. Рўйхатдан ўтганда 7 кунлик синов муддати берилади.

Excel’да ўзбекча ишланг

Ўрнатувчи бепул ва учала плагинни бирга ўрнатади. Рўйхатдан ўтганда 7 кунлик синов берилади.