Расм ва PDF’дан матн олиш
Сканер ёки телефон расмини юкланг — ўзбекча матнни лотин ёки кириллда олинг. Йўқолган диакритика (қ, ғ, ў, ҳ) ва кўчиришлар автоматик тузатилади.
Киришсиз: кунига 1 саҳифа (PDF’нинг биринчи саҳифаси). Файл ва матн сақланмайди.
Сканердан — таҳрирланадиган ҳужжат
Ҳужжат қоғозда қандай бўлса, Word файлида ҳам шундай чиқади — матнни қайтадан териш ва форматлаш шарт эмас.
-
Жадвал ва рамкалар Катаклар, чегаралар ва рамкалар ўз ўрнида — ҳақиқий Word жадвали бўлиб чиқади.
-
Қалин, курсив ва шрифт ўлчами Ёзув қалинлиги, курсив, текислаш ва хатбоши чекинишлари сақланади.
-
Кўп устунли саҳифалар Газета ва ахборотномалардаги икки-уч устунли матн Word устунлари билан қайта қурилади.
-
Колонтитул ва саҳифа рақами Ҳар саҳифада такрорланадиган сарлавҳа колонтитулга, саҳифа рақами эса автоматик рақамга айланади.
-
Муҳр, герб ва расмлар Муҳр, герб, имзо ва расмлар асл жойида расм сифатида қўйилади.
-
Бланка чизиқлари Тўлдириладиган жойлар тагидаги чизиқлар, ажратувчи ва қўш чизиқлар ҳам тикланади.
DOCX — асл кўринишда
Word’да очиб, дарҳол таҳрирлайсиз. Натижани “Ҳужжатларим”га сақлаб, онлайн муҳаррирда ҳам очиш мумкин.
Қидириладиган PDF
Саҳифа аввалгидек кўринади, лекин энди ундаги матнни қидириш, белгилаш ва нусхалаш мумкин.
Оддий матн (TXT)
Фақат матн керак бўлса — форматсиз, нусхалаб исталган жойга қўйиш учун.
Юқоридаги бепул восита натижани матн кўринишида беради. DOCX ва қидириладиган PDF кабинетда юклаб олинади.
Оддий OCR’дан фарқи
Лотин, кирилл ёки автоматик
Ёзувни ўзингиз танлайсиз ёки у ҳужжатдан автоматик аниқланади. Кабинетда натижани бошқа ёзувга ўгириб олиш ҳам мумкин.
Луғат билан тузатиш
Танилган сўзлар ўзбек луғати билан текширилади: йўқолган ў, ғ, қ, ҳ ҳарфлари ва апострофлар тикланади, кўчиришлар бирлаштирилади.
Рақамли PDF — OCR’сиз
Матн қатлами бор PDF (Word’дан сақланган, электрон ҳужжат) тўғридан-тўғри ўқилади: аниқроқ, тезроқ ва бундай саҳифалар лимитдан ечилмайди.
Текшириш қулай
Кабинетда саҳифа расми ва матн ёнма-ён кўринади, ишончи паст сўзлар ва автоматик тузатишлар ранг билан белгиланади.
Битта хизмат — уч жойда
Лимит ҳисобингизга боғланган ва учала жойда умумий.
Веб-илова
Кабинетдаги “Матнни таниш (OCR)” бўлими: кўп саҳифали PDF ва расмлар, натижани DOCX, қидириладиган PDF ёки TXT қилиб юклаб олиш.
Бепул рўйхатдан ўтишWord плагини
Лентадаги “Skanerdan matn” тугмаси: сканерни танланг — натижа янги ҳужжат бўлиб очилади ёки курсор турган жойга қўйилади.
БатафсилUzOffice PDF Studio
Windows учун PDF муҳаррири: сканерланган PDF’ни қидириладиган қилиш ёки Word’га ўгириш — бир тугма билан.
БатафсилҚанча саҳифа таниш мумкин
| Тариф | Саҳифалар | Битта файлда | Файл ҳажми |
|---|---|---|---|
| Киришсиз | кунига 1 | 1 саҳифа (PDF’нинг биринчиси) | 5 MB |
| Рўйхатдан ўтган, обунасиз | ойига 10 | 5 саҳифагача | 10 MB |
| Бепул | синов давомида 30 | 10 саҳифагача | 10 MB |
| Стандарт | ойига 300 | 100 саҳифагача | 50 MB |
| Премиум | ойига 1000 | 300 саҳифагача | 100 MB |
| Корпоратив | ойига 3000 | 500 саҳифагача | 200 MB |
- Матн қатламидан ўқилган саҳифалар лимитдан ечилмайди. Ойлик лимит ҳар ой бошида янгиланади.
- Каттароқ тарифлардаги ишлар навбатда устувор қайта ишланади.
Файлларингиз қаерда ва қанча сақланади
- Киришсиз воситада файл ва матн сақланмайди — натижа фақат браузерингизда кўринади.
- Кабинетга юкланган файл ва натижалар 30 кундан кейин автоматик ўчирилади; уларни олдинроқ ўзингиз ҳам ўчира оласиз.
- Матн O‘zOffice серверларида танилади — файллар ташқи OCR хизматларига юборилмайди.