Windows’даги Microsoft Office учун

Word, Excel ва PowerPoint учун ўзбек тили плагинлари

Ўзбекча матнни тўғридан-тўғри Office’да текширинг ва таҳрир қилинг: имло ва контекст хатолари белгиланади, тўғри вариант таклиф қилинади, апострофлар тартибга келади, керак бўлса матн лотин↔кирилл ёки янги 2026 алифбосига ўгирилади. Битта ўрнатувчи учала дастурга “Matn tahriri” ёрлиғини қўшади, битта лицензия эса ҳаммасида ишлайди.

  • Windows 10 / 11
  • Office 2016 ва ундан янги
  • Версия 2.5.3.0
  • 158.3 MB

Рақамли имзоланган ўрнатувчи

Телефондан кирдингизми?

Плагинлар Windows компьютери учун. Ҳаволани ўзингизга юборинг — компьютерда икки дақиқада ўрнатасиз.

Учта дастур

Ўзингизга керакли дастурни танланг

Ҳар бир дастурнинг ўз хусусиятлари ҳисобга олинган — лекин ўрнатувчи, лицензия ва луғат ҳаммаси учун битта.

Word плагини

Microsoft Word

Ўзбекча имло ва контекст хатоларини Word’нинг ўзида топади ва тузатади, ҳужжатни эса форматлаши билан ўгиради.

  • Имло ва контекст хатолари — ўнг тугмада тўғри вариант
  • Апострофлар бир босишда тартибга келади
  • Матн, сарлавҳа, жадвал ва изоҳлар бирга ўгирилади

Excel плагини

Microsoft Excel

Катаклардаги ўзбекча имло хатоларини топади ва бирма-бир тузатади; матнни ўгиради — формула, сон ва саналарга тегмайди.

  • “Keyingi xato” ва “Birma-bir tuzatish”
  • Фақат матнли катаклар — формулалар хавфсиз
  • Ўз “Bekor qilish” тугмаси

PowerPoint плагини

Microsoft PowerPoint

Слайдлар ва маърузачи изоҳларидаги ўзбекча имло хатоларини топади ва тузатади; матнни дизайн ва ҳаволаларни сақлаган ҳолда ўгиради.

  • Слайдлар ва изоҳларда имло текшируви
  • Сарлавҳа, жадвал, SmartArt ва гуруҳлар
  • Бутун ўгириш — битта Ctrl+Z
Битта ўрнатувчи · битта лицензия

Бир марта ўрнатинг — учала дастурда ишлайди

Word, Excel ва PowerPoint учун алоҳида нарса юклаб олиш, алоҳида калит сотиб олиш ёки ҳар бирини алоҳида фаоллаштириш шарт эмас.

  • Битта ўрнатувчи

    UzOfficeWordAddInSetup.exe учала плагинни бирга ўрнатади. Янгиланиш ҳам битта.

  • Битта фаоллаштириш

    Калитни Word, Excel ёки PowerPoint’дан бирида киритинг — қолган иккитасида ҳам фаол бўлади. Битта компьютер битта қурилма ҳисобланади.

  • Умумий луғат ва созламалар

    Шахсий луғатга қўшилган сўз ва имло алифбоси танлови (жорий, янги ёки иккаласи) учала дастурда бир хил.

Имкониятлар

“Matn tahriri” ёрлиғида нималар бор

Асосий тугмалар ва қоидалар Word, Excel ва PowerPoint’да бир хил — бир дастурда ўргансангиз, қолганларида ҳам биласиз. Excel ва PowerPoint’да хатоларни кетма-кет кўриб чиқиш учун қўшимча тугмалар ҳам бор.

Ўзбекча имло ва контекст текшируви

Луғатда йўқ сўзлар ва гапда нотўғри ишлатилган сўзлар экранда рангли тўлқин чизиқ билан белгиланади, нечта хато топилгани ҳолат сатрида кўринади. Файлга ҳеч нарса ёзилмайди: сақлаш, чоп этиш ва PDF ўзгармайди.

Ўнг тугмада тўғри вариант

Хато сўз устида ўнг тугмани босинг — тўғри вариантлар, луғатга қўшиш ёки эътиборсиз қолдириш. Excel ва PowerPoint’да “Keyingi xato” ва “Birma-bir tuzatish” билан ҳаммасини кетма-кет кўриб чиқасиз.

Ёзиш пайтида ва очилганда

Имло ёзиш пайтида ёки файл очилиши билан автоматик текширилиши мумкин. Excel ва PowerPoint’да белги рангини — қизил ёки сариқ — ўзингиз танлайсиз.

Апострофларни тўғрилаш

Ў ва ғ даги белги ҳамда тутуқ белгиси аралашиб кетган бўлса (' ‘ ’ `), битта тугма билан тўғри белгига келтиради: Word’да бутун ҳужжатда, Excel ва PowerPoint’да танланган қамровда.

Лотин ↔ кирилл ўгириш

Лотин→кирилл, кирилл→лотин: белгиланган қисм ёки бутун ҳужжат, китоб, тақдимот. Шрифт, ранг ва форматлаш жойида қолади.

Янги лотин алифбоси (Ö, Ğ, Ş, Ç)

Матнни 2026-йилги янги лотин ёзувига ўтказади — манба кирилл ёки жорий лотин бўлиши мумкин. Имло текшируви ҳам янги алифбога ўзи ўтади.

Ўрнатиш

Уч қадамда ишга тушади

Битта ўрнатувчи Word, Excel ва PowerPoint’га бирданига ўрнатади.

  1. 1

    Файлни юклаб олинг

    Word, Excel ва PowerPoint ёпиқ ҳолда ўрнатувчини ишга туширинг — учала плагин бирга ўрнатилади.

    Ўрнатиш бўйича қўлланма
  2. 2

    Office дастурини очинг

    Word, Excel ёки PowerPoint лентасида “Matn tahriri” ёрлиғи пайдо бўлади.

  3. 3

    Калитни киритинг

    “Litsenziya” тугмасини босинг ва ҳисобингиздаги API калитини қўйинг — битта дастурда фаоллаштириш кифоя.

    Калитни қаердан оламан?

Тизим талаблари

  • Windows 10 / 11
  • Office 2016, 2019, 2021 ёки Microsoft 365 (компьютер версияси)
  • .NET Framework 4.8 ва VSTO Runtime — ўрнатувчи ўзи қўяди
  • O‘zOffice ҳисоби ва API калити

Mac, телефон, планшет ва браузердаги Office Online’да ишламайди.

Тарифлар

Плагинлар қайси тарифларда бор

Юклаб олиш ва ўрнатиш бепул. Office’да ишлатиш учун фаол обуна керак — API калити шу обунадан олинади ва учала плагинга етади.

  • Ҳар бир тарифда:
  • Word, Excel ва PowerPoint
  • Ўзбекча имло ва контекст текшируви
  • Лотин ↔ кирилл ўгириш

Бепул

7 кунлик синов

0 UZS
Танлаш
  • 1 та компьютер
  • 1 та API калит
  • 100 MB диск хотира

Премиум

49 999 UZS / ойига
Танлаш
  • 3 та компьютер
  • 1 та API калит
  • 1 GB диск хотира

Корпоратив

99 999 UZS / ойига
Танлаш
  • 10 та компьютер
  • 1 та API калит
  • 48.9 GB диск хотира
Савол-жавоб

Кўп сўраладиган саволлар

Қайси Office версияларида ишлайди?

Windows 10 ва 11 даги Microsoft Office 2016, 2019, 2021 ҳамда Microsoft 365 — компьютерга ўрнатиладиган Word, Excel ва PowerPoint. 32 ва 64 битли Office ҳам қўллаб-қувватланади.

Ҳар бир дастур учун алоҳида лицензия керакми?

Йўқ. Битта калит учала плагинга етади: лицензияни Word, Excel ёки PowerPoint’дан бирида фаоллаштирсангиз, қолган иккитасида ҳам фаол бўлади. Битта компьютердаги учала дастур битта қурилма ҳисобланади.

Телефон ёки Mac’да ишлайдими?

Йўқ, плагинлар фақат Windows’даги Office учун: Mac, телефон, планшет ва браузердаги Office Online’да ишламайди. У ерда O‘zOffice’нинг веб-версиясидан фойдаланинг — у браузерда очилади ва ўша ўгириш ҳамда имло имкониятларини беради.

Плагинлар бепулми?

Юклаб олиш ва ўрнатиш бепул. Office ичида ишлатиш учун O‘zOffice ҳисоби ва фаол обуна керак — API калити шу обуна доирасида берилади. Рўйхатдан ўтганда 7 кунлик синов муддати берилади.

Файлларимнинг кўриниши бузилмайдими?

Йўқ. Матн ҳарф-ҳарф, ўз жойида алмаштирилади: шрифт, ранг, жадвал, рўйхат ва ҳаволалар сақланади. Excel’да формула, сон ва саналарга умуман тегилмайди.

Битта калит нечта компьютерга етади?

Тарифга боғлиқ: ҳар бир калит учун рухсат этилган компьютерлар сони белгиланган (7 кунлик синовда — 1 калит, 1 компьютер). Битта компьютердаги Word, Excel ва PowerPoint битта қурилма ҳисобланади. Плагинларни янги компьютерга кўчириш учун ёрдам хизматига ёзинг — эски қурилмани бўшатиб берамиз — ёки “API калитлари” саҳифасида калитни ўчириб, янгисини яратинг.

Ишлаш учун доим интернет керакми?

Йўқ. Калит фаоллаштирилгач, ўгириш ва имло текшируви компьютернинг ўзида бажарилади. Плагинлар фақат вақти-вақти билан лицензияни текширади ва янгиланишни сўрайди.

Office’ни ўзбекча ишлашга ўргатинг

Битта ўрнатувчи — Word, Excel ва PowerPoint. Ёки аввал веб-версияни синаб кўринг: ҳаммаси битта ҳисобда ишлайди.