Янги алифбо қўллаб-қувватланади

Кириллдан лотинга ва лотиндан кириллга ўгириш

Матнни жойлаштиринг — натижа ёзишингиз билан тайёр бўлади. Манба алифбоси ўзи аниқланади: кирилл, лотин ёки янги алифбо, ҳатто аралаш бўлса ҳам.

  • Бепул
  • Рўйхатдан ўтмасдан
  • Матн сақланмайди
Автоматик аниқлаш
Қайси алифбога
0 / 10 000
Натижа
Афзалликлари

Ҳарф алмаштириш эмас — аниқ ўгириш

Бир зумда

Натижа ёзишингиз билан янгиланади — тугма босиш шарт эмас.

Аралаш матн

Ҳар бир сўзнинг алифбоси ўзи аниқланади — битта матнда кирилл ва лотин аралаш бўлиши мумкин.

Имло қоидалари

е/ё/ю/я, ц, юмшатиш белгиси ва тутуқ (’) қоидага кўра ўгирилади — ҳарфма-ҳарф эмас.

Махфий

Матнингиз сақланмайди — у фақат ўгириш учун ишлатилади.

Янги алифбо

Янги лотин алифбосида нима ўзгарди?

Янги таҳрирдаги алифбо 28 ҳарф ва 1 тутуқ белгисидан иборат. Тўртта ҳарф ўзгарди, имло қоидалари ва тутуқ белгиси сақланади.

O‘ o‘ Амалдаги лотин
Ö ö Янги лотин
Кирилл
Ў ў
Мисол
o‘zbek → özbek
G‘ g‘ Амалдаги лотин
Ğ ğ Янги лотин
Кирилл
Ғ ғ
Мисол
tog‘ → toğ
Sh sh Амалдаги лотин
Ş ş Янги лотин
Кирилл
Ш ш
Мисол
shahar → şahar
Ch ch Амалдаги лотин
Ç ç Янги лотин
Кирилл
Ч ч
Мисол
choy → çoy

Алифбонинг янги таҳрири 2027 йил 22 апрелдан кучга киради. Амалдаги лотин алифбосида расмийлаштирилган ҳужжатлар кучда қолади — ўтиш босқичма-босқич.

Бутун ҳужжатни ўгириш керакми?

Word ҳужжатларини форматлашни сақлаган ҳолда ўгиринг — онлайн муҳаррирда ёки Word плагинида. Excel жадваллари ва PowerPoint тақдимотлари учун ҳам плагин бор. Имло текшируви иккала лотин алифбосини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Саволлар

Кўп бериладиган саволлар

Янги лотин алифбосида қайси ҳарфлар ўзгарди?
Тўрттаси: O‘ → Ö, G‘ → Ğ, Sh → Ş, Ch → Ç. Қолган ҳарфлар ва тутуқ белгиси (’) ўзгармайди.
Амалдаги лотин алифбоси бекор бўладими?
Дарҳол эмас. Қонун кучга киргунга қадар амалдаги алифбода расмийлаштирилган ҳужжатлар муомалада қолади, ўтиш босқичма-босқич амалга оширилади.
Матнда кирилл ва лотин аралаш бўлса-чи?
Муаммо эмас: ҳар бир сўзнинг алифбоси аниқланади ва сиз танлаган алифбога ўгирилади.
Word ҳужжатини қандай ўгираман?
Ҳужжатни онлайн муҳаррирда очинг ва “Таҳлил & Таржима” бўлимидаги тугмалардан ёки Word плагинидан фойдаланинг — форматлаш сақланади.
Матним сақланадими?
Йўқ. Матн фақат ўгириш учун серверга юборилади ва ҳеч қаерда сақланмайди.
Янги алифбо қачон кучга киради?
2027 йил 22 апрелдан. Алифбонинг янги таҳрири — 28 ҳарф ва 1 тутуқ белгиси — Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-1184-сон Қонуни билан белгиланган (“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддаси).