Қисқача
- Ўзбекистонда сақланадиСерверларимиз ва шахсга доир маълумотларингиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган.
- Маълумот сотилмайдиМаълумотларингизни сотмаймиз, реклама cookie-файллари ва учинчи томон аналитикасидан фойдаланмаймиз.
- Плагин локал ишлайдиWord, Excel ва PowerPoint плагинлари ҳужжат матнини ҳеч қачон юбормайди: ўгириш ва имло текшируви компьютерингизда бажарилади.
- Карта маълумоти бизда йўқТўлов Payme ёки Click саҳифасида амалга оширилади, карта реквизитлари бизга етиб келмайди.
- Фаолиятингиз сизга кўринадиКиришлар ва бошқа аккаунт ҳодисалари
/Profile/Logsсаҳифасида кўрсатилади ва 180 кун сақланади. - ҲуқуқларингизМаълумотларингиз билан танишиш, уларни тузатиш ёки ўчиришни қўллаб-қувватлаш хизмати орқали сўрашингиз мумкин.
Биз киммиз ва ушбу сиёсат нимани қамраб олади
O‘zOffice (uzoffice.uz) — ўзбек тили учун онлайн офис хизмати. Хизмат оператори — MIMAX SOFTWARE GROUP, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси (кейинги ўринларда — “Оператор”, “биз”). Шахсга доир маълумотларингизга нима мақсадда ва қандай ишлов берилишини Оператор белгилайди.
Ушбу сиёсат қандай шахсга доир маълумотларни йиғишимиз, нима учун, қанча муддат сақлашимиз ва сизнинг қандай ҳуқуқларингиз борлигини тушунтиради. У қуйидагиларга татбиқ этилади:
- uzoffice.uz сайти ва O‘zOffice аккаунтингиз;
- веб матн муҳаррири ва жадвал муҳаррири;
/solutions/transliterationсаҳифасидаги бепул оммавий конвертор;- Microsoft Word, Excel ва PowerPoint учун O‘zOffice плагинлари (кейинги ўринларда — “плагин”).
Шахсга доир маълумотларга Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 2-июлдаги ЎРҚ-547-сон “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ишлов берамиз. Хизматдан фойдаланиш қоидалари Фойдаланиш шартларида баён этилган.
Қандай маълумотларни йиғамиз
Биз фақат хизмат ишлаши учун зарур бўлган маълумотларни йиғамиз. Қуйидаги жадвалда барча тоифалар келтирилган.
| Маълумот | Манба | Мақсад | Сақлаш муддати |
|---|---|---|---|
| Исм, фамилия, электрон почта манзили | Сиз, рўйхатдан ўтишда | Аккаунт яратиш ва сизни таниш, хизмат хатларини юбориш | Аккаунт ўчирилгунга қадар |
| Парол | Сиз | Тизимга кириш. Паролнинг ўзи эмас, фақат “тузланган” хеши сақланади | Аккаунт ўчирилгунга қадар |
| Телефон рақами (ихтиёрий) | Сиз, профилда | Профилдаги алоқа маълумоти; ҳужжатларни телефон рақами орқали улашиш | Уни олиб ташлагунингизча ёки аккаунт ўчирилгунга қадар |
| Google орқали кириш: электрон почта, исм ва фамилия | Google, агар у орқали киришни танласангиз | Аккаунт яратиш ва тизимга киритиш. Профил расми сақланмайди | Аккаунт ўчирилгунга қадар |
| Telegram орқали кириш: Telegram фойдаланувчи ID рақами, исм ва фамилия | Telegram, агар у орқали киришни танласангиз | Аккаунт яратиш ва тизимга киритиш. Сурат сақланмайди. Бундай аккаунтлар учун тизим ичида техник (шартли) электрон почта манзили яратилади | Аккаунт ўчирилгунга қадар |
| Ҳужжатлар (DOCX) ва жадваллар (XLSX) | Сиз | Файлларингизни сақлаш, кўрсатиш ва таҳрирлаш. Улар серверларимиз дискида аккаунтингизга тегишли папкада сақланади | Уларни бутунлай ўчиргунингизча ёки аккаунт ўчирилгунга қадар |
| Улашиш ёзувлари: файл кимга улашилгани (электрон почта ёки телефон), рухсат даражаси (кўриш/таҳрирлаш), ихтиёрий амал қилиш муддати | Сиз | Бошқа одамларга файлларингизга кириш ҳуқуқини бериш | Улашишни бекор қилгунингизча, файл ёки аккаунт ўчирилгунга қадар |
| Шахсий имло луғатингизга қўшган сўзларингиз | Сиз | Имло текшируви бу сўзларни хато деб белгиламаслиги учун | Уларни олиб ташлагунингизча ёки аккаунт ўчирилгунга қадар |
| Фаолият журнали: ҳодиса тури, вақти, IP-манзил, браузер маълумоти (user-agent) | Автоматик ёзилади | Аккаунт хавфсизлиги; сизга /Profile/Logs саҳифасида кўрсатилади | 180 кун |
Сайт аналитикаси: _uzv ташриф буюрувчи идентификатори, саҳифалар, қаердан келганингиз, қурилма ва браузер маълумотлари, IP-манзил, тахминий жойлашув | Браузерингиз ва серверимиз | Сайтдан қандай фойдаланилишини тушуниш ва уни яхшилаш (Сайт аналитикаси бўлимига қаранг) | Саҳифа кўришлари 120 кун, сеанслар 400 кун |
| Office плагинлари (Word, Excel, PowerPoint) маълумотлари: лицензия калити, қурилманинг аноним идентификатори ва лицензия ҳамда янгиланишлар учун зарур техник маълумотлар, IP-манзил | Плагин ва серверимиз | Лицензияни фаоллаштириш ва текшириш, қурилмалар лимити, янгиланишлар (Office плагинлари бўлимига қаранг) | Калит мавжуд экан, сўнг чекланган муддат |
| Тўлов ёзувлари: тўлов тизими, ундаги транзакция рақами, сумма (UZS), ҳолат, вақтлар, боғланган обуна | Payme ёки Click ва серверимиз | Пуллик обунани фаоллаштириш, бухгалтерия ҳисоби | Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талаб қиладиган муддат давомида |
Фаолият журналига қуйидаги ҳодисалар ёзилади: муваффақиятли ва муваффақиятсиз киришлар (жумладан, Google ва Telegram орқали), тизимдан чиқиш, рўйхатдан ўтиш, электрон почтани тасдиқлаш ва ўзгартириш, паролни ўзгартириш ва тиклаш, профилни янгилаш, API калитлар ва қурилмалар билан боғлиқ ҳодисалар, обуна ҳодисалари.
Нималарни йиғмаймиз
- банк картаси реквизитларини — улар фақат Payme ёки Click саҳифасида киритилади;
- плагин ёрдамида Word, Excel ва PowerPoint’да таҳрирлаётган ҳужжат, жадвал ва тақдимотларингиз матнини;
- веб муҳаррирда имло текшируви учун юборилган сўзларни (луғатингизга қўшганларингиздан ташқари);
- бепул оммавий конверторга киритилган матнни.
Маълумотлардан қандай фойдаланамиз ва қандай асосда
Шахсга доир маълумотлардан фақат қуйидаги мақсадларда фойдаланамиз:
- Хизматни кўрсатиш: аккаунт яратиш, тизимга киритиш, файлларни сақлаш ва таҳрирлаш, улашиш, имло текшируви ва ўгириш, обуналар ва плагин лицензиялари.
- Хавфсизлик: рухсатсиз киришнинг олдини олиш, суиистеъмолларни аниқлаш, сўровлар лимитини қўллаш, ҳодисаларни текшириш.
- Хизмат хатлари: электрон почтани тасдиқлаш, паролни тиклаш, почта манзилини ўзгартириш бўйича тасдиқлаш ва хабарномалар, Office плагинларининг янги версиялари ҳақида хабарномалар.
- Тўловлар ва бухгалтерия ҳисоби: пуллик тарифларни фаоллаштириш ва қонун талаб қиладиган ёзувларни юритиш.
- Сайтни яхшилаш: ўз аналитикамиздан олинган умумлашган статистика.
Ишлов беришнинг ҳуқуқий асослари:
- рўйхатдан ўтишда ва ушбу сиёсатни қабул қилишда берган розилигингиз (уни қайтариб олишингиз мумкин — Ҳуқуқларингиз бўлимига қаранг);
- сиз билан Оператор ўртасидаги шартномани (Фойдаланиш шартларини) бажариш;
- Операторнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан келиб чиқадиган мажбуриятлари (масалан, бухгалтерия ҳисоби).
Ҳужжатларингизга қандай ишлов берилади
- Веб муҳаррир. Ҳужжат ва жадвалларни кўрсатиш ва сақлаш учун уларга серверимизда ишлов берилади. Имло текшируви учун сўзлар серверга юборилади; улар журналга ёзилмайди ва сақланмайди (шахсий луғатингизга қўшган сўзларингиздан ташқари).
- Бепул конвертор.
/solutions/transliterationсаҳифасига юборилган матн ўгирилади ва сақланмайди. Битта сўровда 10 000 тагача белги бўлиши мумкин. Сўровлар сони чекланган; бу чекловни қўллаш учун IP-манзилингиздан фойдаланилади. - Office плагинлари (Word, Excel, PowerPoint). Ўгириш ва имло текшируви компьютерингизда локал бажарилади; ҳужжат матни бизга ҳеч қачон юборилмайди.
Электрон хатлар
Хатлар MIMAX SOFTWARE GROUPнинг ўз почта серверидан юборилади. Реклама хатларини юбормаймиз. Плагиннинг янги версиялари ҳақидаги хабарномаларни олишни истамасангиз, қўллаб-қувватлаш хизматига ёзинг — уларни тўхтатамиз. Аккаунт хавфсизлиги учун зарур хатларни (тасдиқлаш, паролни тиклаш, почта манзилини ўзгартириш) ўчириб бўлмайди.
Cookie-файллар
Биз фақат сайт ишлаши учун зарур бўлган cookie-файллардан ва ўз аналитикамиз учун битта cookie-файлдан фойдаланамиз. Реклама cookie-файллари ишлатилмайди.
| Номи | Вазифаси | Амал қилиш муддати |
|---|---|---|
.AspNetCore.Identity.Application | Тизимдаги сеансингиз. HttpOnly — саҳифа скриптлари уни ўқий олмайди | 24 соат, фаол бўлсангиз узайиб боради; “Мени тизимда эслаб қол” белгиланса ёки Google ёки Telegram орқали кирилса — доимий |
.AspNetCore.Culture | Интерфейс тили | 1 йил |
Сохта сўровлардан ҳимоя файли (.AspNetCore.Antiforgery.*) | Шаклларни сайтлараро сохта сўровлардан ҳимоя қилади | Браузер ёпилгунга қадар |
| Ташқи кириш ва мослаштириш файллари | Фақат Google ёки Telegram орқали кириш жараёнида ишлатилади | Бир неча дақиқа |
_uzv | Аналитика учун аноним ташриф буюрувчи идентификатори (нусхаси localStorageда ҳам сақланади) | 400 кун |
Ҳозирча сайтда cookie ҳақида огоҳлантирувчи баннер кўрсатилмайди. Cookie-файллар ва localStorageни браузер созламаларида (одатда “Махфийлик” ёки “Сайт маълумотлари” бўлимида) блоклашингиз ёки ўчиришингиз мумкин. Аммо зарур файлларсиз — сеанс, тил ва ҳимоя файлларисиз — тизимга кира олмайсиз ва шаклларни юбора олмайсиз. _uzvни блоклаш хизмат ишига таъсир қилмайди.
Сайт аналитикаси
Биз ўз серверларимизда ишлайдиган ўз аналитика тизимимиздан фойдаланамиз. Google Analytics, Meta Pixel, Yandex Metrica ёки бошқа учинчи томон аналитикасидан фойдаланмаймиз.
Нималар қайд этилади:
- тасодифий ташриф буюрувчи идентификатори
_uzv(cookie ваlocalStorage, 400 кун); - очилган саҳифалар, қайси сайтдан келганингиз, UTM кампания белгилари;
- экран ўлчами, браузер тили, қурилма тури, браузер ва операцион тизим;
- саҳифада фаол ўтказилган вақт ва мавжуд бўлмаган саҳифаларга (404) мурожаатлар;
- сервер томонида: IP-манзил ва, агар тизимга кирган бўлсангиз, фойдаланувчи идентификаторингиз.
Мамлакат, вилоят ва шаҳар IP-манзил асосида серверимизнинг ўзида DB-IP “IP to City Lite” базаси ёрдамида аниқланади. IP-манзил ҳеч қандай учинчи томонга юборилмайди. Ботлар трафиги ҳисобга олинмайди.
Саҳифа кўришлари ҳақидаги хом ёзувлар 120 кун, сеанслар ҳақидаги хом ёзувлар (IP-манзил билан бирга) 400 кун сақланади. Шундан сўнг фақат шахсга доир маълумотларни ўз ичига олмайдиган кунлик умумлашган статистика қолади.
Office плагинлари (Word, Excel, PowerPoint)
Microsoft Word, Excel ва PowerPoint учун O‘zOffice плагинлари битта ўрнатувчи билан ўрнатилади ва битта лицензиядан фойдаланади. Учаласи ҳам маълумотларга бир хил ишлов беради: серверимизга фақат лицензияни фаоллаштириш ва текшириш, янгиланишларни текшириш ҳамда луғат янгиланишларини юклаб олиш учун мурожаат қилади.
Бунинг учун лицензия калити, қурилманинг аноним идентификатори (у сизнинг кимлигингизни ҳам, компьютерингиздаги файлларни ҳам ошкор қилмайди) ва лицензия ҳамда янгиланишлар учун зарур бўлган минимал техник маълумотлар юборилади. Қурилмалар лимити ишлаши ва сиз ўз қурилмаларингизни кўра олишингиз учун сервер қурилма қачон фаоллаштирилгани ва охирги марта қачон ишлатилганини қайд этади.
Матнингиз компьютерингизда қолади
Плагинлар ҳужжат, жадвал ва тақдимот матнини ҳеч қачон юбормайди. Ёзувлар орасида ўгириш ва имло текшируви локал бажарилади.
Калитларингиз ва уларга боғланган қурилмаларни /api-keys саҳифасида кўришингиз ва бошқаришингиз мумкин.
Маълумотлар қаерда сақланади ва қандай ҳимояланади
Серверларимиз ва фойдаланувчиларнинг барча шахсга доир маълумотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган. Бу Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларини республика ҳудудида сақлаш талабига (“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 271-моддаси) мувофиқдир. Шахсга доир маълумотларни чет элга узатмаймиз; бундан фақат Google ёки Telegram орқали киришни танлаганингизда уларга ўзингиз юборадиган маълумотлар мустасно.
Қўлланадиган хавфсизлик чоралари:
- барча саҳифаларда HTTPS, HSTS ёқилган;
- пароллар фақат “тузланган” хеш кўринишида сақланади;
- бир неча марта нотўғри киришга уринилгач, кириш вақтинча блокланади;
- сўровлар сонига чекловлар;
- ҳужжат ёки жадвалга ҳар бир мурожаатда кириш ҳуқуқи текширилади;
- браузер учун замонавий хавфсизлик сарлавҳалари.
Ҳеч бир тизим мутлақ хавфсиз эмас. Кучли ва такрорланмас паролдан фойдаланинг ва уни ҳеч кимга берманг. /Profile/Logs саҳифасида шубҳали фаолликни кўрсангиз, паролни ўзгартиринг ва қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг.
Маълумотларни кимга берамиз
Шахсга доир маълумотларни сотмаймиз ва реклама берувчиларга бермаймиз. Маълумотларни фақат қуйидагилар олади:
- Payme ва Click — обуна учун тўлаганингизда тўлов суммаси ва транзакция маълумотлари. Карта маълумотлари бевосита уларнинг саҳифасида киритилади.
- Google ва Telegram — фақат улар орқали киришни танласангиз. Улар маълумотларингизга ўз махфийлик сиёсатларига мувофиқ ишлов беради.
- Бошқа фойдаланувчилар — фақат сиз уларга улашишни танлаган файллар, сиз белгилаган рухсат даражаси билан.
- Давлат органлари — фақат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида талаб қилинган ҳолларда.
Ходимларнинг файлларингизга кириши
Операторнинг ваколатли администраторлари фойдаланувчи ҳужжатларини фақат ўқиш режимида оча олади. Улар буни фақат қуйидаги ҳолларда қилади:
- сизнинг сўровингизга кўра техник ёрдам кўрсатиш учун;
- хавфсизлик ҳодисасини текшириш учун;
- қонун талаб қилганда.
Администраторлар файлларингизни ўзгартирмайди ва уларни бошқа мақсадда кўрмайди.
Маълумотларни қанча сақлаймиз
| Маълумот | Сақлаш муддати |
|---|---|
| Аккаунт, профил, файллар, улашишлар, луғат сўзлари | Аккаунт ўчирилгунга қадар (ёки уларни ўзингиз ўчиргунингизча) |
| Саватдаги файллар | Уларни тиклагунингизча, бутунлай ўчиргунингизча ёки саватни бўшатгунингизча — автоматик тозаланмайди |
| Фаолият журнали | 180 кун |
| Аналитика: саҳифа кўришлари | 120 кун |
| Аналитика: сеанслар (IP-манзил билан) | 400 кун |
| Аналитика: шахсга доир маълумотсиз кунлик умумлашган статистика | Узоқроқ муддат, статистика сифатида |
| Плагин лицензиясидан фойдаланиш статистикаси | Чекланган муддат, сўнг ўчирилади |
| Тўлов ёзувлари | Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талаб қиладиган муддат давомида |
| Бепул конвертордаги матн, имло текшируви учун юборилган сўзлар | Сақланмайди |
Аккаунтни ўчирганингизда
Ҳозирча аккаунт қўллаб-қувватлаш хизматига сўров юбориш орқали ўчирилади. Аккаунт ўчирилганда ҳужжатларингиз, жадвалларингиз, улашишлар, API калитлар ва қурилмалар, обуналар, фаолият журнали ва луғат сўзлари ўчирилади. Тўлов ёзувлари бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабига кўра сақлаб қолинади. Аналитика сеанслари ўзининг 400 кунлик муддати ичида ўчиб кетади.
Ҳуқуқларингиз
“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз:
- билиш ва танишиш — қандай маълумотларингизга ишлов берилаётгани ҳақида ахборот олиш ва аккаунт маълумотларингиз нусхасини олиш;
- тузатиш — профилда исм ва телефон рақамини янгилаш ёки электрон почтани ўзгартириш (янги манзилга тасдиқлаш хати, эски манзилга хабарнома юборилади);
- ўчириш — аккаунтингиз ва маълумотларингизни ўчиришни сўраш;
- розиликни қайтариб олиш — бу аккаунтни ўчиришни англатади, чунки хизмат асосий маълумотларсиз ишлай олмайди;
- шикоят қилиш — ҳуқуқларингиз бузилган деб ҳисобласангиз, шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органига ёки судга.
Файлларингизни исталган вақтда юклаб олишингиз мумкин: ҳужжатларни DOCX, RTF, TXT ёки HTML форматида, жадвалларни XLSX форматида. Сўровингизга кўра аккаунт маълумотларингиз нусхасини тақдим этамиз.
Ҳуқуқларингиздан фойдаланиш учун аккаунтингизга боғланган электрон почтадан info@uzoffice.uz манзилига ёзинг ёки Контактлар саҳифасидаги бошқа алоқа усулларидан фойдаланинг. Аккаунт сизга тегишли эканини тасдиқлашингизни сўрашимиз мумкин.
Болалар
Хизмат 16 ёш ва ундан катта шахслар учун мўлжалланган. 16 ёшга тўлмаган шахслар ундан фақат ота-онаси ёки васийсининг розилиги билан фойдаланиши мумкин. Агар 16 ёшга тўлмаган бола бундай розиликсиз рўйхатдан ўтганини билсангиз, биз билан боғланинг — аккаунтни ўчирамиз.
Сиёсатга киритиладиган ўзгаришлар
Хизмат ёки қонунчилик ўзгарганда ушбу сиёсатни янгилашимиз мумкин. Муҳим ўзгаришлар ҳақида имкон қадар олдиндан электрон почта ва/ёки сайт орқали хабар берамиз. Охирги янгиланиш санаси ушбу саҳифанинг юқори қисмида кўрсатилади.
Алоқа
- Оператор
- MIMAX SOFTWARE GROUP, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси
- Қўллаб-қувватлаш ва шахсий маълумотлар бўйича сўровлар
- info@uzoffice.uz
- Telegram канал
- @UzOfficeOfficial
- Telegram
- @uzoffice_supportbot
Барча алоқа усуллари Контактлар саҳифасида ҳам келтирилган.
Ҳужжат бўйича саволларингиз борми?
Бизга ёзинг — исталган бандни тушунтириб берамиз ва шахсга доир маълумотларингиз бўйича сўровларни кўриб чиқамиз.