Юкланмоқда…

Намунадаги исм, ташкилот ва рақамлар хаёлий — улар фақат ҳужжат қандай тўлдирилишини кўрсатади.

Ҳужжат матни

Матнни нусхалаб ўз ҳужжатингизга қўйишингиз мумкин.

“Намуна Савдо” МЧЖ директори С.А. Раҳимовга савдо бўлими менежери Турсунов Жасур Алишерович томонидан

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

2026 йил “7” октябрь куни ишга икки соат кечикиб келганим юзасидан қуйидагиларни маълум қиламан.

Шу куни соат 8:15 да уйдан чиққанимда йўлда автомобилим бузилиб қолди. Техник ёрдам хизматини кутиш ва автомобилни устахонага етказиш учун вақт кетди, шу сабабли ишга соат 11:05 да етиб келдим. Бу ҳақда бўлим бошлиғини соат 8:40 да телефон орқали огоҳлантирганман.

Ушбу ҳолат кутилмаган техник носозлик туфайли юз берди. Тасдиқловчи ҳужжат: автосервис устахонаси квитанцияси нусхаси.

Келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини кўраман.

“12” октябрь 2026 й. ______________ Ж.А. Турсунов

(имзо)